Latest news

09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  0 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  2 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  1 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  5 07:28Ўзбекистон МТЖ БААда кимга қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум  3 07:01U-23 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз  3 02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  1 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  1 01:45Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда  0 01:20"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?  1 00:50Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"  1 00:29Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида мағлуб бўлди  3 00:10Ван Нистелрой ўзига янги иш топди  1 23:51Тер Штеген жамоасини алмаштиришга рози  3 23:37U23 Осиё Кубоги. Вьетнам кутилмаганда ярим финалга йўлланма олди  19

Шароф Муҳитдинов: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради" News

Шароф Муҳитдинов: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради"

Сайтимиз вакиллари Сингапурга парвоз чоғида "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоасининг иқтидорли ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов билан кичик интервью ташкил қилишди.

- Сингапурга қарши кечадиган баҳсдан нималар кутяпсиз?

- Сингапур билан учрашув осон бўлмаслиги аниқ. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Бор кучимизни 3 очко олишга сарфлаймиз.

- Тошкентдаги машғулотлар давомида рақиб ўрганилдими?

- Албатта, рақибни жиддий таҳлил қилдик. Уларнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида тушунчага эга бўлдик. Бу эртанги баҳсда бизга ёрдам беришига ишонаман.

- Эртага Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют қилишингизга ишонасизми?

- Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мени асосий таркибда майдонга туширадиган бўлса, бундан хурсанд бўламан ва тайёрман деб ўйлайман.

- МТЖда сизнинг рақобатчингиз Фарруҳ Сайфиев...

- Рақобат ўсишга, ривожланишга ундайди. Бу терма жамоа фойдасига хизмат қилади. Фарруҳ Сайфиев кучли футболчи эканлиги мени яхшироқ ҳаракат қилишга мажбурлайди.

- Эртага Сингапурда МТЖни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб ўзбекистонлик мухлислар стадионда бўлишини эшитдик...

- Бундан жуда хурсандман ва уларга миннатдорчилик билдираман. Эртага бутун ўзбек халқи биздан ғалабани кутади. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

- Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев ўртасидаги фарқ ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир мураббий ўзига хос. Бу мураббийларда тактика, ўйин услуби жиҳатдан фарқ бор. Уларнинг феъли ҳақида гапирадиган бўлсам, бу мутахассислардан бири меҳрибон ёки қаттиққўл дея олмайман. Абрамов ҳам Бердиев ҳам керак пайтда футболчилар билан қандай муносабатда бўлишни яхши билади.

- Вадим Абрамов айни дамда сингдираётган тактика ҳақида гапириб берсангиз.

- Ҳимоячи сифатида гапирадиган бўлсам, Абрамовнинг ғояси қуйидагича: Тўп қаерда йўқотилган бўлса, прессинг орқали ўша ерда уни рақибдан олиб қўйиш керак бўлади.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика