Latest news

20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  3 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  7 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  7 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  27 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9

Италия. "Ювентус" сафарда "Интер"ни мағлуб этди News

Италия. "Ювентус" сафарда "Интер"ни мағлуб этди

А Сериянинг бугунги кун марказий учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг:

"Интер" - "Ювентус" 1:2

Гол: Дибала (4), Мартинес (19), Игуаин (80).

"Интер": Ханданович, Годин (Бастони, 54), Де Врей, Шкриньяр, Д`Амброзио, Барелла, Брозович, Сенси (Весино, 34), Асамоа, Мартинес, Лукаку.

"Ювентус": Шенсни, Сандро, Де Лигт, Бонуччи, Куадрадо, Пьянич, Матюиди, Хедира (Игуаин, 62), Бернардески (Бетанкур, 61), Дибала, Роналду.

Огоҳлантириш: Сандро (13), Пьянич (85), Весино (88), Барелла (90).

Inter

Lautaro Martinez - 18'

Serie A . Round 7

06/10/2019, 23:45

2
:
1
Finished

Juventus

Paulo Dybala - 4', Gonzalo Higuain - 80'

Stadium: Giuseppe Meazza, 75923 spectators

Referee: Gianluca Rocchi

45'
90'
18'  Lautaro Martinez
33'  Stefano Sensi (Matias Vecino)
54'  Diego Godin (Alessandro Bastoni)
77'  Lautaro Martinez (Matteo Politano)
88'  Matias Vecino
90'  Nicolo Barella
4'  Paulo Dybala
4'  Miralem Pjanic
13'  Alex Sandro
61'  Sami Khedira (Rodrigo Bentancur)
62'  Federico Bernardeschi (Gonzalo Higuain)
71'  Paulo Dybala (Emre Can)
80'  Gonzalo Higuain
80'  Rodrigo Bentancur
84'  Emre Can
85'  Miralem Pjanic

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Ювентус" "Жузеппе Меацца"да ғалабага эришди.

90+4. Мартинеснинг пасидан кейин Брозович боши билан зарба берганди. Ноаниқ.

Яна 4 дақиқа мобайнида ушбу учрашувни томоша қилишда давом этамиз.

90. "Интер" яхшигина босим қилаётган пайтда Барелла симуляция ишлатгани учун огоҳлантирилди.

85. "Интер"дан ажойиб ҳужум! Весинонинг зарбасини Шенсни қайтариб қолди.

80. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Бетанкурнинг пасидан кейин Игуаин гол киритди! 1:2!!! Супер комбинация!

79. Роналду қайчи услубида зарба бермоқчи бўлганди. Весино бунгача қўйиб бермади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

74. Бернардески зарба бериш арафасида рақиб жарима майдончаси яқинида йиқитилганди. Аммо бу вазиятда ҳакам ҳеч нима бўлмаганлигини айтди.

73. ЗАРБААААА!!! Қанотдан узатилган тўпга Весино зарба берганди.

70. Роналдунинг хавфли зарбасини Ханданович қайтарди.

69. ЗАРБАААААА!!!!!!! Брозовичнинг зарбаси рақибига теккан ҳолда рикошет ҳосил қилиб, дарвозанинг тўсинига тегиб кетди. Бу паллада Шенсни телетомошабинга айланиб қолганди.

67. Мартинес тўпни рақиб дарвозаси яқинидаги Лукакуга оширганди. Аммо бельгияликни йиқитган ҳолда зарбага тўсқинлик қилишганди.

65. Ухххххх!!! Мартинес икки рақибини алдаб ўтди ва учинчисини ҳам алдаб ўтмоқчи бўлганди. Бу томонда унинг жамоадоши тўпни кутиб турганди. Лаутаро тўпни бермаганди, ҳимоячи эса хавфни бартараф этди.

60. "Ювентус" вазиятлар яратишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ "Интер" ажойиб ҳимоячилари билан хавфни бартараф этмоқда.

56. Хавфлиии!!! Дибала бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Посбон ўз ўрнида.

53. Ўйин сурати жуда юқори. "Ювентус" босим уюштирмоқда.

49. ЗАРБААААААА!!! Бернардескининг зарбасини Ханданович ушлаб олди.

Иккинчи бўлимга старт берилди!

Биринчи бўлим якунланди. Ажойиб таймни кўрдик!

45+2. "Юве" жарима зарбасига эга бўлди. Пьяничнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

45. 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Матюиди яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо бу паллада ҳам оффсайд қайд этилди.

41. ГООООООООООЛЛЛ!!! Роналдууу!! Йўқ, гол ҳисобга олинмади. Дибала оффсайдда қолиб кетган экан.

40. ЗАРБАААААА!!! Роналдунинг зарбасини Ханданович қайтарди!!!

36. Роналду бу сафар бироз ўткир бўлган нуқтадан стандарт тепди. Бу сафар ҳам ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

31. Ухххх!!! Пьянич шундоққина дарвозаси ёнида хатога йўл қўяй деди...

28. ЗАРБААААА!!! Лукакунинг ажойиб рейдидан кейин Мартинес зарба берди. Шенсни қайтарди.

22. Уххх!! Роналдунинг пушка каби зарбаси Лукакуга тегди. Ромелу ерда ётибди.

21. Ажойиб вазият!!!! "Юве"да жарима зарбаси. Тўп олдида Роналду!

19. ГОООООООООЛЛЛ!!! Мартинес пенальтидан унумли фойдаланди! 1:1!

17. ПЕНАЛЬТИИИИ!!! Де Лигтнинг қўлга тўп тегди.

16. Барелланинг зарбаси ноаниқ кетди.

14. "Интер" бурчак зарбасига эга бўлганди. Бироқ барибир "Юве" ҳимоячилари аниқ ўйнашди.

10. "Интер" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Барелланинг тўп узатишидан кейин Лукаку қулай вазиятдан зарба бера олмади.

9. ЗАРБАААААА!!! Роналду ўзининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан зарба берди ва Ханданович дарвозасининг юқори устунини нишонга олди.

7. Роналду зарба берди. Тўп Годиннинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди.

4. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Дибала чап оёғида дарвозанинг узоқ чап бурчагига тўпни михлаб қўйди, 0:1!

2. Илк дақиқаданоқ "Интер" бурчак зарбасини амалга оширди. Тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

1. Бошланди! Умид қиламизки учрашув "Ньюкасл"даги каби зерикарли ўтмайди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув бошланишига оз вақт қолди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика