Latest news

21:25"Ноттингем Форест" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  6 21:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 2:0  19 21:03Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Шомуродовдан гол!  11 20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  41 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  53 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойга енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  217 18:54АПЛ. "Челси", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  2 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4

Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" Навоийда дуранг ўйнади News

Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" Навоийда дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларни кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 17-дақиқада меҳмонлар посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борган Достон Ибрагимов тўпни дарвозабон устидан ошириб, тўрга йўллади. Дарвозага кириб бораётган тўпни "Локо" ҳимоячилари қайтариб қолишга эришишди.

39-дақиқада Достон Ибрагимов икки ҳимоячи қуршовидан катта тезликда қочиб кетишга уринди ва жарима майдончасига кириб келиб зарба берди. Илёсов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

52-дақиқада Сардор Мирзаевнинг зарбасини мезбонлар посбони ушлаб олди.

59-дақиқада Тотадзенинг қўпол хатосидан кейин меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди ва Сардор Мирзаевнинг кучли зарбасини Черемисин эгаллаб олди.

61-дақиқада Достон Ибрагимов дарвозага кучли зарба йўллади. Рақиб посбони тўпни қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб эгалик қилган Вацадзега нисбатан "Локо" ҳимоячилари қўполлик ишлатишди ва бош ҳакам пенальти белгилади. Лаша Тотадзе пенальтидан гол урди - 1:0. 

90-дақиқада Иброҳим Ғанихонов жамоасининг ҳужумини гол билан якунлади - 1:1.

Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.


Coca-Cola Суперлигаси / 21-тур
1 октябрь, сешанба
18:00 - ҚИЗИЛҚУМ – ЛОКОМОТИВ 1:1
Ҳакамлар:
Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Олимжон Абдувосилов (Тошкент), Равил Шояхметов (Тошкент), Илья Илин (Бухоро)
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент)
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Лаша Тотадзе 61 пенальти, - 1:0. Иброҳим Ғанихонов 90, - 1:1.

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стивен Лустица (Суннатилла Абдуллажонов, 75), Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Воҳид Шодиев, Мате Ватсадзе, Достон Ибрагимов (Сардор Жаҳонов, 88).
Захира: Артём Макосин, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Жаҳонгир Ҳусанов, Файзулло Қамбаров, Миржалол Қосимов, Саиджамол Давлатжонов.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Остон Ўрунов (Иброҳим Ғанихонов, 73), Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Медина Смит (Диёржон Туропов, 64), Йован Жокич, Давронбек Ҳошимов, Олег Зотеев, Арсланмират Аманов (Шерзод Каримов, 79).
Захира: Маъмур Икромов, Азизбек Амонов, Жавоҳир Соҳибов, Авазбек Ўлмасалиев, Жавоҳир Эсонқулов, Игорь Йелич.

Огоҳлантиришлар: Остон Ўрунов 35, Азизбек Усмонов 37, Олег Зотеев 47, Мате Ватсадзе 82,


Qizilqum

Lasha Totadze - 61'

Superliga. Round 21

01/10/2019, 18:00

1
:
1
Finished

Lokomotiv

Ibrokhim Ganikhonov - 90'

45'
90'
61'  Lasha Totadze
90'  Ibrokhim Ganikhonov



Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика