Latest news

12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  1 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  2 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  4 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  13 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  11 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"га ютқазди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   8

Ўйинолди матбуот анжумани. Фаластин бош мураббийи: "Июль ойидан бери саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрдик" News

Ўйинолди матбуот анжумани. Фаластин бош мураббийи: "Июль ойидан бери саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрдик"

Фаластин - Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Нуриддин Оулд Али ва Солиҳ Чихадех иштирок этди.

- Бизни эртага муҳим баҳс кутяпти. Эртага бўлиб ўтадиган ўйин билан жаҳон чемпионати сараплаш босқичи иккинчи раунд баҳсларига старт берилади. Эртанги беллашувда ижобий натижа кўрсатиб ўз мухолисларимизни хурсанд қилишга ҳарккат қиламиз, - дейди Нуриддин Оулд Али.

- Эртанги ўйин биз учун муҳим, чунки биринчи беллашувда ижобий натижа қайд этишни хоҳлаймиз. Лекин мободо натижа ўхшамай қолса, бундан хафа бўлиш керак эмас, чунки олдимизда яна 7та ўйин кутиб турган бўлади. Аммо барибир ҳар бир баҳсда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз, - деди Солиҳ Чихадех.

- Эртанги баҳслга тайёргарлик қай тарзда олиб борилди?

- Биз июль ойидан бери саралаш баҳсларига тайёргарлик кўряпмиз. Фақат эртанги баҳсни кўзлаб ҳозирлик кўрганимиз йўқ, балки хаёлимизда саралашнинг бутун цикли турибди. Эртанги учрашув эса қай даражада ҳозирлик кўрганимизнинг илк меваси бўлади.



- Қўл остингизда кучли футболчилар жам бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Таркибимизда 15 нафар маҳаллий яхши футболчилар йиғилган, шунингдек олти нафар легионер бор. Барча фтуболчиларни кучли ва терма жамоага мос дея оламан. Мен учун муҳими футболчиларнинг терма жамоага келгандан кейин қандай ўйин кўрсатиши ва кўрсатмаларни қай даражада бажариши.

Футболчига савол: Ўзбекистон терма жамоасининг кучли ва кучсиз томонлари нимада ва эртанги ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?

Солиҳ Чихадех: - Рақибнинг кучли эканини биламиз, лекин бу жамоадан чўчиётганимиз йўқ. Эртага ўйинда майдонга тушиб ўзимизнинг бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.



- Маълум бўлишича, уч нафар фаластинлик футболчи Швеция чемпионатида ўйнайди. Лекин уларни йиғинга таклиф қилмагансиз. Бу нима билан боғлиқ? (championat.asia саволи)
- Айтиб ўтганимдек, биз олти нафар хорижда тўп тепаётган футболчини терма жамоага таклиф этдик ва уларнинг ҳаракатидан кўнглим тўқ. Энди ҳар бир мураббийнинг ўз қарори бўлади. Мен кимни кучли деб ҳисоблаган бўлсам, шуларни чақирдим.


Толибжон Қосимов, Рамаллоҳ шаҳридан махсус

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика