Latest news

12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  0 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  5 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  7 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  11 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  15 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  4 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  53 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2

Олег Зотеев кеча нега ўйнамади? News

Олег Зотеев кеча нега ўйнамади?

Кеча бўлиб ўтган Coca Cola Суперлига 18-тур баҳсида "Локомотив" "Бунёдкор" меҳмони бўлди. Ўзига яраша қизиқ кечган баҳсда "темирйўлчилар" 1:1 ҳисобини қайд этишди.

Эътибор берган бўлсангиз, кечаги ўйинда "Локомотив"нинг икки нафар қанот ҳимоячиси майдонга тушмади. Даврон Ҳошимов сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис "Бунёдкор"га қарши баҳсни ўтказиб юборган бўлса, чап қанот ҳимоячиси Олег Зотеев айни пайтда даволанаётгани сабабли ўйинда иштирок эта олмади. 

Албатта, мухлисларда Зотеев нима учун кўринмади, у жароҳат олдими деган савол юзага келган бўлиши турган гап. Бу каби саволларга "Локомотив" футбол клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокори Аброр Пирриев қуйидагича жавоб берди: 

- "24 август куни Олег Зотеев умумий шамоллаш фонидаги бирламчи менингит ташҳиси билан стационар даволанишга ётқизилди. Одатда бундай пайтда беморнинг икки ҳафта касалхонада ётиб даволаниши талаб этилади. Шундан сўнг яна икки ҳафта тикланиш муолажасига кетади. Оддий қилиб айтганда, Олег Зотеевда бош ва орқа мия қобиғининг шамоллаши кузатилган. Бу хавфли касаллик эмас, фақат мунтазам врач назоратида бўлиб даволаниши талаб этилади. Футболчи яхшилаб даволангач бир ойдан кейин яна сафга қайтади". 

Биласиз, Олег Зотеев 28 августдан бошланадиган Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинларига жалб қилинганди. Аммо айни пайтда даволанаётгани сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги иккита ўйинида иштирок эта олмайди. Умид қиламизки, "Локомотив"нинг моҳир футболчиси тез орада сафга қайтиб, клуб ҳамда терма жамоа ўйинларига ёрдам беради.

Олег Зотеевга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз!

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика