Latest news

16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  0 15:40U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Таркиблар маълум  7 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  1 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  11 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  4 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  27 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  5 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  2 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  17

Роналдуга пул керак эмас. Энди уни фақат шон-шуҳрат қизиқтиради News

Роналдуга пул керак эмас. Энди уни фақат шон-шуҳрат қизиқтиради

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду энди пулга муҳтож эмаслигини айтди.

"Доимо жамоам билан соврин ютишга ҳаракат қиламан, чунки бу менга индивидуал совринлар олиб келади. Ишимиз шундай. Сиз шунчаки пул ишлаб топиш учун эмас, бирор ютуқ қўлга киритиш учун уйғонасиз ва машғулотларда иштирок этасиз. Энди пулга муҳтож эмаслигим учун яратгандан миннатдорман. Футбол тарихига ўз исмимни ёзиб, кўпроқ ғалабага эришишни истайман".

Ҳақиқатдан ҳам у бутун умрига етадиган пул ишлаб бўлди. Роналдуда клубдаги маошидан ташқари кўп миллионли реклама шартномалари, бизнесдан фойдаси ва хатто смартфонлар учун ўз ўйини бор.


Роналдунинг даромади қанча?

Футбол

Forbes берган маълумотларга кўра, Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши 340 млн. долларга тушди (4 йил учун). Форварднинг янги маоши 35 млн. долларни ташкил қилади. Роналду "Ювентус"га ўтиб, катта маош олаётган бўлса ҳам бу Мессининг "Барселона"даги иш ҳақидан кам. Аммо Криштиану бошқа томондан устун. Маркетинг фойдаси бўйича ҳеч ким ундан ўзиб кета олмайди.


Ижтимоий тармоқлар

Роналдунинг Instagram аккаунтида 179 млн. фолловер мавжуд, Twitter саҳифасида эса 80 млн.га яқин. Hookit тадқиқотларига кўра, Роналду фақат ижтимоий тармоқлардан топган маблағи 474 млн. долларни ташкил қилади. Унинг аккаунтидаги битта реклама пости 975 минг доллар туради.


Ҳомийлар

Роналдунинг Nike компаниясидан оладиган йиллик даромади 23 млн. долларга тенг. Armani бренди ҳам португалиялик билан ҳамкорлик қилади ва бир йилда Криштиану ҳисобига миллион доллар ўтказиб беради. Роналду ўзининг CR7 бренди остидаги кийимлар сотувидан 10 млн. доллар ишлаб топади. Реклама шартномаларидан тушадиган умумий даромад 47 млн. долларни ташкил қилади.

Роналдунинг йиллик даромади 116 млн. долларга етди. Аммо футболчи бу пулларни текстда кўрсатилган манбалардан олади. Балки улар янада кўпроқдир. Тинимсиз меҳнат қилаётган португалиялик энди пул ҳақида бош қотирмайди.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика