Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  15 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

РПЛ. Шомуродов гол урган баҳсда "Ростов" дуранг қайд этди News

РПЛ. Шомуродов гол урган баҳсда "Ростов" дуранг қайд этди

"Урал" ҳамда "Ростов" ўртасидаги Россия Премьер-лигаси 4-тур учрашуви якунланди.

Ural

Andrey Panyukov - 14', Vladimir Iljin - 81'

Premier League . Round 4

03/08/2019, 16:00

2
:
2
Finished

FC Rostov

Eldor Shomurodov - 67', Bjoern Sigurdarson - 85'

Stadium: Ekaterinburg Arena

45'
90'
14'  Andrey Panyukov
14'  Nikolay Dimitrov
20'  Varazdat Haroyan
33'  Othman El Kabir (Yuri Bavin)
52'  Roman Emeljanov
72'  Andrey Panyukov (Vladimir Iljin)
81'  Vladimir Iljin
81'  Yuri Bavin
83'  Nikolay Dimitrov (Andrey Egorychev)
88'  Yuri Bavin
43'  Mathias Normann
60'  Eldor Shomurodov
61'  Aleksey Ionov (Bjoern Sigurdarson)
67'  Eldor Shomurodov
67'  Khoren Bayramyan
72'  Khoren Bayramyan (Aleksandr Saplinov)
85'  Bjoern Sigurdarson
85'  Roman Eremenko

ЯНГИЛАШ




90. Учрашув якунланди! 2:2

85. ГОООЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Сигурдарсон ҳисобни тенглаштирди. Қанотдан узатилган тўп бош билан дарвозага жойлаб қўйилди, 2:2.

81. ГОЛ! "Ростов" яна ҳисобда орқада. "Урал" футболчиси қанотдан тўпни марказга узатаётган бир пайтда, жарима майдончаси ичидаги Владимир Ильин бир ўзи қолди ва узатмани осонлик билан голга айлантирди, 2:1.

79. Устунлик ҳали ҳам "Ростов" томонда, бироқ вазиятлар яратишда муаммолар бор.

Шомуродовнинг голини Телеграм каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

"Урал" - "Ростов" учрашуви ўтказилаётган стадионда ҳамюртларимиз Элдор Шомуродовни қўллаб-қувватлашмоқда

72. Иккала жамоада ўзгариш. "Ростов" сафида Байрамян ўрнини Саплинов эгаллади. "Урал"да эса Панюков ўрнига Ильин майдонга тушди.

69. Элдор яна жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди, бир футболчини алдага Шомуродов иккинчи уринишда тўпни йўқотиб қўйди.

67. ШОМУРОДОВ ГОООЛ! Элдор қанотдан узатилган тўпни оёғи билан дарвозага жойлаб қўйди. Ҳисоб тенглашди, 1:1!

66. Меҳмонлар рақибни ўз жарима майдончасига қамаб, турли услубларни қўлламоқда ва гол уриш йўлини излашяпти. Ҳозирча барча ҳаракатлар бесамар якун топмоқда.

63. Фидлер ("Урал") марказга яқин бўлган нуқтадан дарвоза томон зарба берди. Ростовликлар посбони тўпни эгаллаб олди.

61. "Ростов"да ўзгариш: Ионов ўрнига Сигурдарсон майдонга тушди.

60. Элдор Шомуродовга сариқ карточка кўрсатилди. Ҳужумчи рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

57. ШОМУРОДОВ! Ерёменко ўнг қанотдан тўнпи жарима майдончасига ташлади, Элдор эса яна бош билан зарба берди. Тўп дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

54. ЕРЁМЕНКО! "Ростов" ярим ҳимоячиси узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо Годзюр жамоасини голдан қутқариб қолди.

53. Ростовликлар ўнг қанотда жарима зарбаси ишлаб олишди, стандартдан жарима майдончасига ташланган тўп "Урал" футболчилари томонидан майдондан чиқариб юборилди. Бурчак зарбаси ҳам меҳмон жамоага фойда келтирмади.

50. БИКФАЛВИ! "Ростов" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди, меҳмонлар ҳимоячилари бир-бирига урилиб, йиқилиб тушишди. Бундан фойдаланган Бавин тўпга ташланди ва дарвозабон тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Орқароқда келаётган Эрик Бикфалви бўша дарвозага зарба берди, ноаниқ!

49. Байрамян "Урал" жарима майдони олдида икки рақибини алдади ва зарба берди, тўп ҳимоячига тегди ва хавф йўққа чиқди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи хуштак чалинди ва баҳснинг иккинчи қисми бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Ҳозирча ҳеч бир жамоада ўзгариш йўқ.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди, Шомуродов ажойиб узатмани қабул қилиб олди ва тўпни Ионовга узатди. Ионов рақибни алдашга уриниб, тўпсиз қолди.

41. "Ростов" тўп билан кўпроқ муомалада бўляпти, бироқ бундан бирор фойда чиқара олишаётгани йўқ.

37. Еременконинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди, ишлаб олинган бурчак зарбасидан ҳам наф бўлмади.

36. Мезбонлар Байрамянни йиқитишди. "Ростов"ликларда ҳисобни тенглаштириш учун ажойиб имконият бор. Тўп олдида Еременко.

31. "Урал" сафида ўзгариш бўлади. Эл-Кабир жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Бавин Эл-Кабир ўрнини эгаллади.

29. Ростовликлар ўз жарима майдончаси олдида қўпол ўйнашди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. "Урал" футболчиси Димитровнинг стандартдан берган зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

28. Байрамян! "Ростов" ярим ҳимоячиси Хорен Байрамян рақиб жарима майдончасида дарвозага тескари туриб Ионовдан тўпни қабул қилди ва дарвозага зарба берди. Даврозабон тўпни эгаллаб олди.

22. "Ростов" устози Валерий Карпин жоийда ўтира олмаяпти. Ҳар бир вазиятда ҳаяжонланиб, футболчиларга керакли кўрсатмалар бериб турибди.

19. Бурчакдан узатилган тўпга Элдор Шомуродов бош билан зарба берди, жуда ноаниқ.

17. ШОМУРОДОВ! "Ростов" футболчиси ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб рақиб жарима майдончасига ташлаб берди. Элдор бош билан дарвозага зарба берди, афсуски тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

14. ГОЛ! "Урал" ҳисобни очди! Панюков Дмитров узатган пасни қайчи услубида дарвозага жойлаб қўйди. 1:0

11. Ростовликлар марказда тўпни рақибдан олиб қўйишди ва қарши ҳужумга отланишди, Еременко тўпни Шомуродовга узатди, Элдор эса тўпни ўзига тўғирлаб дарвоза томон зарба берди. Аммо тўп футболчимизнинг қаршисидаги ҳимоячига тегди ва хавф бартараф этилди.

9. Айни дамда тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик "Ростов" томонда. Меҳмонлар ҳужум ташкил қилиш учун турли усулларни синаб кўришмоқда.

6. "Ростов" футболчилари рақиб майдонида прессинг уюштириб, тўпни олиб қўйишга уринишмоқда. Уринишлар баъзида муваффақиятли, баъзида эса аксинча якун топмоқда.

4. Учрашувдаги илк зарба "Ростов" ярим ҳимоячиси Попов томонидан ижро этилди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади.

3. Майдон марказида Еременкога нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳакам карточка бермади, аммо қоидабузарни жиддий огоҳлантирди.

1. Учрашув бошланди!

- Ассалому алайкум ҳурматли Championat.asia сайти ўқувчилари, бир неча сониялардан сўнг "Урал" ҳамда "Ростов" ўртасидаги учрашув старт олади. Ростовликлар сафида ўзини кўрсатаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинини биргаликда кузатиб борамиз.


TAS-IX эмас



16:00. "Урал" - "Ростов" 2:2 LIVE

Гол: Панюков 14, Ильин 81 - Шомуродов 67, Сигурдарсон 85.

"Ростов": Песьяков, Козлов, Сигурдссон (с), Чистяков, Чернов, Норманн, Байрамян, Ерёменко, Попов, Ионов, Шомуродов. 

Захира: Бабурин, Фролкин, Вилюш, Зуев, Хажикадунич, Сигурдарсон, Глебов, Логашов, Саплинов, Долгов.


"Урал": Годзюр, Меркулов, Емельянов, Ароян, Кулаков, Августиняк, Фидлер, Эль Кабир, Бикфалви, Димитров, Панюков.

Захира: Баклов, Ильин, Поляков, Насиров, Голубцов, Егоричев, Шаболин, Юсупов, Бавин, Магомадов, Погребняк.

Rating: +59   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика