Latest news

18:05"Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк"  0 17:39U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 0:0 (матнли трансляция)  52 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  0 17:25АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:03"Реал" — "Леванте". Таркиблар маълум  2 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  15 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3

Сардор Рашидов: "Қатар СК”га ўтишимда эски танишларимнинг ҳиссаси катта бўлди" News

Сардор Рашидов: "Қатар СК”га ўтишимда эски танишларимнинг ҳиссаси катта бўлди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов куни кеча “Қатар СК” клуби аъзосига айланди.

Бунга қадар Португалиянинг “Насьонал” клуби сафида ўйнаб келаётган маҳоратли ўйинчи яна ўз фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттирадиган бўлди. 28 ёшли футболчи ЎФА расмий сайтига янги жамоасидаги илк таассуротлари ва режалари хусусида гапириб берди.

- Португалия чемпионатида ўйнаш орқали Европа футболи ҳавосидан нафас олишга эришдим ва бундан хурсандман. Ана энди бор диққат-эътиборимни “Қатар СК” билан муваффақиятларга эришиш ва гранд клубларга етарлича қаршилик кўрсатишга қаратаман.



Айни пайтда “Қатар СК” Мадридда йиғин ўтказмоқда. Ушбу йиғин 8 август куни якунига етади. Ҳали бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушамиз. Мақсадимиз – имкон қадар тезроқ яхши формага кириш. Зеро яқинда Қатарда янги мавсум старт олади.

Қатарда мазмунли ўйин кўрсатиш орқали ўзимга янада ишонч олиб, терма жамоамизга яқинда бошланадиган саралаш баҳсларида ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Қатар чемпионати мен учун бегона эмас, бу ерда тўп суришни рости соғинган эдим. “Қатар СК”га ўтишимда илгари мен фаолият олиб борган “Ал Жаиш”даги танишларимнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Насиб этса, ушбу клуб сафида мазмунли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламан, - деди футболчи.

Таъкидлаб ўтамиз, жиззахлик ярим ҳимоячи фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Ал Жаиш” (Қатар), “Ал Жазира” (БАА), “Локомотив”, “Насьонал” (Португалия) клублари сафида фаолият олиб боришга улгурган.


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика