Latest news

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  23 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  11 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

24 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари News

24 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 28-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 28-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" бу турда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади (0:0). Ушбу натижа қўлга киритилишида қўқонликлар посбони Азизхон Исақовнинг ўрни беқиёс. "Пахтакор" футболчилари учрашув мобайнида бир қатор зарбаларни йўллади, аммо Исақов дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва шерикларини сергакликка чақириб турди. У икки ҳолатда эсда қоларли сэйв намойиш қилди. Шундай қилиб, Исақов Championat.asia вакиллари томонидан турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Championat.asia сайти талқинида 28-турнинг энг яхши мураббийи – Отабек Нарзуллаев ("Машъал")

Турнинг ҳақиқий сенсацияси Қаршида рўй берди. "Машъал" меҳмонда "Насаф"ни мағлуб этди (2:1). Учрашув асосан қаршиликлар устунлигида кечган бўлса-да, мубораклилкар бош мураббийи Отабек Нарзуллаевнинг режаси якунда иш берди. Унинг амалга оширган ўзгаришлари ортидан "Машъал" иккинчи бўлимда ҳам гол уришнинг уддасидан чиқди ва бу гол айнан ғалаба келтирди. Шу тариқа, "Машъал" устози Отабек Нарзуллаев тур мураббийи сифатида эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра, 28-турнинг энг яхши футболчиси – Хуршид Ғиёсов (ОКМК)

ОКМК бу турда "Навбаҳор"ни меҳмон қилиб, ишончли ҳисобда ғалабага эришди (3:1). Учрашувда олмалиқликлар вингери Хуршид Ғиёсов катта саҳнага чиқди. У голларнинг барчасида бевосита иштирок этди. Биринчи гол айнан унинг ёриб киришидан сўнг урилган бўлса, иккинчи голда у ҳужумни кескин тусга олиб кирганди. Шунингдек, киритилган учинчи тўпда ҳам Ғиёсов Абдураззоқовни қулай пас билан таъминлади. Шундай қилиб, терма жамоадан ҳеч ҳам чақирув олмайдиган ОКМК вингери 28-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Championat.asia сайти талқинида 28-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Жасур Жалолиддинов ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" якунига етган турда "Хоразм" билан баҳс юритиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. "Сўғдиёна"нинг иккинчи голи 90+3-дақиқада жиззахликлар ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов томонидан урилди, урилганда ҳам жуда чиройли тарзда урилди деб бемалол айтоламиз. Жалолиддиновнинг зарбаси деярли 16 метр масофадан оёқнинг ташқи томони орқали йўлланди ва тўп траекторияси бироз ўзгариши оқибатида уни қайтаришга хоразмликлар дарвозабони шунчаки ожиз қолди. Шу тариқа, Championat.asia ходимлари мазкур голни турни безаб берган гол сифатида қайд этди.


Rating: +3   

Comments

   
11 nov 16:32:41
Андижан
Энг омадсиз дарвозабон эржан токотаев андижон
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика