Breaking: ПФЛга янги раҳбар тайинланди
17 jun 2019 17:55
News
Breaking: ПФЛга янги раҳбар тайинланди
Унга кўра, ПФЛ бош директори лавозимига "Бунёдкор" клуби спорт директори Даврон Шоқурбонов тайинланди. Бу ҳақда бир неча кун олдин сайтимизда хабар бергандик.
2017 йилнинг октябрь ойидан бошлаб ишлаб келган Омон Ғофуров раҳбарлиги даврида чемпионатда регламентлар бузилиши авж олди. Дастлаб 2017 йилги мавсумда Олий лиганинг регламенти бузиб ташланиб, хаттоки чемпионатда 7-ўринни олган "Машъал" ҳам янги Суперлигадан бадарға қилинганди. Кейинчалик янги раҳбарият тарафидан жорий қилинган 2018 йилги Суперлига регламенти ҳам мавсум якунида ўз кучини йўқотди ва 12талик чемпионат бу йилдан эътиборан 14та жамоа қатнашадиган чемпионатга ўзгартирилди.
Яъни, Омон Ғофуров бошчилик қилган ташкилот ўтказган чемпионат дастлаб 16талик Олий лигадан 12талик Суперлигага, кейинчалик эса 14талик иштирокчи қатнашадиган чемпионатга ўзгартирилди. Яъни, охирги 3 мавсум уч хил кўринишда ўтган ва регламентлар бузиб ташланган чемпионат сифатида тарихга кирди.
Куни кеча Вадим Абрамов ҳам эндиликда собиқ ПФЛ раҳбари даврида жорий қилинган ғалати қарорлардан бири, яъни мураббийлар ўйин вақтида костюм-шим ва галстукда бўлиши кераклигини танқид остига олиб, буни мураббийларнинг устидан кулишга тенглаштирди ва эндиликда бу мантиқсиз қарор футбол одамлари томонидан бекор қилинишига умид боғлади.
Comments