Latest news

21:47РИЁД ДЕРБИСИ! "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"нинг асосий таркиблари маълум  0 21:26Собиқ ҳакам "Реал"нинг 45+6-дақиқадаги голи ҳақида: "Монтеро гол билан якунланган бурчак зарбасига йўл қўймаслиги керак эди"  3 21:00Назорат ўйини. "Нефтчи" УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисига ютқазди  37 20:35"Ямаль доим шўнғийди". Винисиус Суперкубок финалида ҳакам Мунуэра Монтерога "Барса" вингери устидан шикоят қилди  7 19:55"Ювентус" "Барселона"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи  0 19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  1 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  7 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  8 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  14 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  9 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  7 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1

Футзал. 3-тур. 3-кун. "Дўстлик AIN" – "Бунёдкор" 0:4 (+ фото) News

Футзал. 3-тур. 3-кун. "Дўстлик AIN" – "Бунёдкор" 0:4 (+ фото)

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 3-тур 3-кун беллашувлари доирасида "Бунёдкор" ушбу тур сенсацияси соҳиби бўлган "Дўстлик AIN" клуби билан беллашди.
Олдинги икки турда "Максам-Чирчиқ" ва "Локомотив" каби кучли клубларни мағлуб эта олган қаршиликлар бугун "Бунёдкор"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйишди - 0:4.

Дўстлик-AIN– Бунёдкор 0:4
Голлар: Дилмурод Шавкатов 20, Даврон Валижонов 21, 34, Бахтиёр Умаров 29.
"Дўстлик-AIN": Акмал Хазрамқулов, Алишер Юсупов, Жасур Ўрунов, Дилмурод Тошматов, Алишер Ибрагимов, Шерзод Мустафоев, Шахбоз Аҳмедов, Улуғбек Мажидов, Бахтиёр Баратов.
"Бунёдкор": Алишер Холмуҳамедов, Асомиддин Жалолиддинов, Бахтиёр Умаров, Улуғбек Абдуллаев, Аскар Тўлаганов, Даврон Валижонов, Дилмурод Шавкатов, Абдушукур Ясинов, Лазиз Далиев, Алишер Ибрагимов, Абдулла Бўриев, Сардор Жабборов.


Баҳс якунлангач "қалдирғочлар"нинг ўйновчи мураббийи Абдулла Бўриев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Бугунги ўйин кутилгандан ҳам яхши бўлди. Йигитларим кечаги ўйиндан хулоса чиқариб яхши ўйин намойиш этишди. Иккита сариқ карточка туфайли дисквалификацияга учраган футболчимизни ўрнини шериклари билинтиришмади. Кўрдинглар йирик ғалабага эришдик".

- Биринчи бўлимда зерикарли ўйин гувоҳига айландик. Бунга нима сабаб бўлди?
- Биз "Дўстлик AIN"нинг олдинги икки ўйинини кўргандик. Улар қарши ҳужумда голлар уриб икки пешқадамни мағлуб эта олишди. Шу боис биз эхтиёткорроқ ўйнадик, рақиб эса яна ҳимоявий ўйин намойиш этдик. Менимча айнан шу сабабли ҳам биринчи бўлим мухлисларга ёқмаган бўлиши мумкин.


Толибжон Қосимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика