Latest news

14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  0 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  0 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  5 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  5 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  4 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  22 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  18 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1

Алишер Никимбаев: "Эрматов масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман" News

Алишер Никимбаев: "Эрматов масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ва "Милан" афсонаси Звонимир Бобан ҳақида фикр билдирди.

"Равшан Эрматов ва Звонимир Бобан. Жаҳонга машҳур ҳакам ва футболчи. Кеча уларнинг ҳаётида катта ўзгариш юз берди. Уларни фақатгина ўзгариш рўй берган вақт бирлаштирмайди. Бобан ФИФА бош котиби ўринбосари лавозимини тарк этди ва "Милан"нинг бош директорига айланди.

Эрматов эса кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясининг вақтинчалик вице-президенти этиб сайланди.

Уларнинг иккиси ҳам минглаб инсонлар орзу қиладиган ишдан воз кечишди. Бобан ўзи футбол юлдузига айланган клубга қайтди. Эрматов миллий футболимизни ривожлантириш масъулиятини ўз бўйнига олди.

Бобан дунё футбол ташкилотининг учинчи даражали раҳбарларидан бири эди. Аммо севимли клубига қайтиш учун бу мансабдан воз кечди. Эрматов ўзининг тўртинчи жаҳон чемпионатига - жаҳон футболи тарихидаги рекордига интилаётган эди, бироқ янги иши учун у ҳакамлик фаолиятини муддатидан аввал якунлайдиган бўлди.

Мен "Милан" мухлиси эмасман, шу сабабли Бобан қандай қийинчиликларни бошдан кечиришини билмайман. Аммо Эрматов янги вазифасининг масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман.

Икки йил аввал ўзбек футболи катта таъмирлашга муҳтож эди, бугун уни қайтадан бошлашга тўғри келади. Вазифа қийин, бироқ уддалса бўлади. Асосийси, Эрматов олдида турган вазифаларни жуда яхши тушунади. У айнан нимани алмаштириш кераклигини билади. Шу билан бирга, у миллий футболимиз равнақи йўлида ишлашга тайёр ва қодир бўлган мутахассислар етарлича эканидан хабардор. Яна бир муҳим нарса: Эрматовда Ўзбекистон футбол жамоатчилиги ишончи бор, бу унга янги ишда ёрдам бериши керак" - деб ёзади Никимбаев.

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика