"Краснодар" стадиони атрофидаги гўзал мармараклар энди йўқ. "Ҳаммасига "моллар" айбдор"
04 jun 2019 14:00
News
"Краснодар" стадиони атрофидаги гўзал мармараклар энди йўқ. "Ҳаммасига "моллар" айбдор"
Аренага ташриф буюрган ҳар бир мухлис сиёхранг денгиздан баҳраманд бўлиши мумкин эди. "Краснодар" паркига кириш бепул.


Афсуски, краснодарликлар бу гўзалликдан узоқ вақт роҳатлана олишмади. Душанба куни "Типичный Краснодар" телеграм-каналида сурат пайдо бўлди: Мармаракни ўришмоқда.


Ҳозирча бунинг сабаби аниқ эмас. Аммо олдинроқ ижтимоий тармоқларда парк ташрифчилари селфи учун мармаракни босиб ташлашаётганлари, ўсимликларга зарар келтиришаётгани акс этган фото ва видеолар эълон қилинди.



Ижтимоий тармоқларга жойланган суратлар остида қуйидаги изоҳлар мавжуд:
- "Маданият ва тарбия юқори даражада. Бундайларни деб ҳамма ерда тартибсизлик".
- "Ҳаммасига "моллар" айбдор"
- "Такрорлашдан чарчамайман, йўлларда, паркларда, мамлакатда тартиб истайсизми - унда жарималар миқдорини кўтариб ташланг. Одамлар бошқачасига тушунмайди. Нега Германияда бундай эмас? Бунга маданият эмас, бир неча юз евролик жарималар сабабчи".
Аммо ижтимоий тармоқ вакилларида бошқа тахмин ҳам бор: Мармарак мавсумий ўсимлик, унинг ўрнига бошқа гул экилади.
Нима бўлганда ҳам, "Краснодар" паркида энди сиёхранг денгиз йўқ.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments