Latest news

17:35Жавоҳир Қаҳрамонов — "Сўғдиёна" футболчиси!  0 17:18"Краснодар" етакчиларидан бири Россия фуқаролигини олмоқчи   0 16:48Гвардиола "Юве"га имконият бой берилгач: "Биз энг зўримиз, жамоамни яхши кўраман"  0 16:22"Transfermarkt" РПЛдаги нархларни янгилади- Аббос Файзуллаев қанчага қимматлади?   2 15:58"Металлург" хавф остидами?! Бекободда кучли "шамол" эсмоқда  17 15:14"Барселона" собиқ бош мураббийи фаолиятини Хитойда давом эттиради  0 14:41Ямал "Google"да дунёнинг энг машҳур уч спортчисидан бирига айланди  4 14:16Германия Суперкубогига Беккенбауэр номи берилади  0 13:44Муҳаммадали Ғиёсов: "Нефтчи" фаолиятимда янги чақирув бўлди"  4 13:22ПСЖ президенти: "Чемпионлар Лигасидаги охирги иккита ўйин – бу финаллар"  7 12:51Капелло: "Гвардиола – машҳур мураббий, лекин у ўзига керагидан ортиқ ишонади"  10 12:21Моуриньо: "Мухлисларни танқид қила олмайман. Биз хато қилдик"   1 11:47Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди  5 11:28"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши аёл футболчиси номига даъвогарлар учлиги эълон қилинди  1 11:00«Манчестер Юнайтед» Маркус Рэшфордга нарх белгилади  4

Женк Тосун, Бурак Йилмаз ва Чалханоглу бугун ўйнамайдими? Шенол Гунеш иштирокидаги матбуот анжумани News

Женк Тосун, Бурак Йилмаз ва Чалханоглу бугун ўйнамайдими? Шенол Гунеш иштирокидаги матбуот анжумани

Бугун Туркия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.

Кеча учрашувдан Эктор Купер ва Темурхўжа Абдухолиқов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Туркия терма жамоаси мураббийи ва футболчиси қатнашган анжуман эса кечқурун Белекдаги "Regnum Carya Golf & Spa Resort" меҳмонхонасида ташкиллаштирилди. Унда бош мураббий Шенол Гунеш ва терма жамоа аъзоси Мериҳ Демирал иштирок этди.


Маълумот учун Туркия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро илк бор тўқнаш келишади. Ўз навбатида Туркия миллий терма жамоаси биринчи марта Аланьядаги "Аланья стэдиум"да тўп тепади. Демак, махаллий мухлислар орасида учрашувга қизиқиш катта бўлади. Ҳар ҳолда яна қачон бош жамоа бу стадионда ўз ўйинини ўтказади номаълум.

"Биз ажойиб ўйин кутаяпмиз, албатта биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз", - деб гап бошлади Шенол Гунеш.


"Мен ушбу ўйинга 100% имкониятимизни беришимизни хоҳлайман. Ўйинда фақатгина ўйинчиларнинг даражаси ютишини истамаймиз. Қандайдир етишмовчилик ёки хатолар бўлиши мумкин.

Биз ўзбеклар билан бегона эмасмиз, биз қардош халқлармиз ва дўстона муносабатдамиз. Ўзбекистонга қарши Женк Тосун ва Озан Кабак ўйнамайди. Ҳасан Али, Маҳмут Текдемир ва Окай Ёкушлу соппа-соғ деёлмайман. Бурак Йилмаз ва Ҳоқон Чалханоглу ҳам таркибда бўлмайди. Ёш Абдулқодир Омур тайёр бўлса ўйнаши мумкин, Эмре Белезоғлу ҳам ўйнаши мумкин. Мен майдонда кўпроқ югурадиган ўйинчиларни тушираман, бу биз хоҳлаётган мавзу."


Ўз навбатида Мелиҳ Демирал ҳам фикрларини билдириб ўтди: "Мен Францияга қарши ўйиндан олдин Гризманн, Мбаппе, Жируларнинг ўйинини кузатиб чиқиб тахминий тайёргарлик учун хулосага келишим мумкин. Бу биз учун жуда муҳим баҳс ва умид қиламан биз унда ижобий натижага эриша оламиз. Эртага эса (матбуот анжумани кеча кечқурун ўтказилган) бизда олдиндаги икки ўйинга тайёрланиб олиш учун беллашув бўлади. Яхши имтихон. Биз Франция ва Исландияга қарши учрашувлардан олдин энг яхши тайёргарликка эга бўлишни хоҳлаймиз".


Кеча Туркия терма жамоаси Шенол Гунешнинг туғилган куни эди. Тажрибали мутахассис 67 ёшни қарши олди. Кечаги матбуот анжуманидан кейин махаллий журналистлар Гунешга махсус торт совға қилишди. Мураббий ширинликни кесиб йиғилганларга тарқатди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика