Latest news

20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  0 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  12 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  4 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   88 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  7 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   5 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  7

Лутфулла Тўраевнинг суперголи АГМКни мағлуб этди News

Лутфулла Тўраевнинг суперголи АГМКни мағлуб этди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган АГМК - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


OKMK

Superliga. Round 5

20/04/2019, 17:15

1
:
0
Finished

Bunyodkor

Lutfulla Turaev - 39'

45'
90'
31'  Akbar Turaev
46'  Zokhir Pirimov (Камрон Саидазимов)
66'  Mirjamol Kasimov (Shakhzodbek Nurmatov)
75'  Zafar Palvanov (Jasur Hakimov)
85'  Boburbek Yuldashev
90'  Jasur Hakimov
39'  Lutfulla Turaev
43'  Mirjakhon Mirakhmadov
67'  Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев)
82'  Javokhir Kahramanov (Ulugbek Abdullaev)
90'  Hurshid Giyasov (Bobur Farhodov)


Суперлига, 5-тур
20 апрель, шанба
АГМК – БУНЁДКОР 0:1
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Руслан Серазитдинов, Тимур Гайнуллин, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Зоҳирбек Акрамхонов.

Гол: Лутфулла Тўраев 39, - 0:1.

АГМК: Акбар Тўраев, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 67), Дилшод Жўраев, Санъат Шихов, Зафар Полвонов (Жасурбек Ҳакимов, 75), Зоҳир Пиримов (Камрон Саидазимов, 46), Жасур Ҳасанов, Акмал Шораҳмедов, Сайдулло Раҳматов, Шерзод Файзиев, Бобурбек Юлдашов.
Захира: Суҳробжон Султонов, Муроджон Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Сардор Раҳмонов, Шаҳбоз Умаров.

"Бунёдкор": Муротжон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев, 67), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Улуғбек Абдуллаев, 82), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов.
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Сергей Прохоров, Бобурбек Фарҳодов, Владислав Нуриев, Санжар Риҳсибоев, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Огоҳлантиришлар: Санъат Шихов 31, Миржаҳон Мираҳмадов 43, Бобурбек Юлдашов 85, Жасур Ҳакимов 90+1.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. Ўйин тугади. "Бунёдкор" ғалаба қозонди

90+4. ГООООООООООООООООООЛ! АГМК ҳисобни тенглаштирганди, аммо дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатилгани учун гол инобатга олинмади 

90+2' Ўзгариш. "Бунёдкор". Хуршид Ғиёсов ўрнига Бобур Фарҳодов тушди

90+1' Огоҳлантириш. Жасур Ҳакимов

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

87. ЗАРБАААААААААА! Шаҳзодбек Нурматовнинг кучли зарбасини Зуҳуров қийинчилик билан қайтарди

85' Огоҳлантириш. АГМК. Бобур Юлдашов

82. Ўзгариш. "Бунёдкор". Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Улуғбек Абдуллаев

75' Ўзгариш. АГМК. Зафар Полвонов - Жасур Ҳакимов

73. Бугун ОКМК спорт мажмуасида 1420 нафар мухлис ташриф буюрган.

72. Хавфли вазият! Майдонга тушган Шаҳзодбек Нурматов иккинчи бор қулай имкониятга эга бўлди, унинг зарбаси йўлига Ислом Қобилов тўғаноқ бўлди

69. Хавфли вазият! Жасур Ҳасанов бурчак тўпини амалга оширди, Дилшод Жўраевнинг боши билан зарбаси ноаниқ кетди

68. ЗАРБАААА! Жасур Ҳасанов жарима тўпини амалга оширди Нурматовнинг боши билан йўллаган зарбасини Зуҳуров қайтарди

67. Ўзгариш. АГМК. Миржамол Қосимов ўрнига Шаҳзодбек Нурматов тушди

66. Ўзгариш. "Бунёдкор". Жасур Жалолиддинов ўрнига Абдулла Абдуллаев тушди

54. Ўйин майдон марказида давом этмоқда.

50' Хавфли зарба. Мираҳмадовнинг жарима майдони ичида йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

46. Иккинчи тайм бошланди

46' Ўзгариш. АГМК. Зоҳир Пиримов - Камрон Саидазимов


45+1. Биринчи тайм тугади.

44' Хавфли вазият. Дилшод Жўраевнинг 22 метрлардан йўллаган зарбасини Зуҳуров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

43' Огоҳлантириш. Миржаҳон Мираҳмадов.

41' Қосимовнинг зарбасини Зуҳуров ушлаб олди.

39. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ЛУТФУЛЛА ТЎРАЕВ 0:1. СУПЕРГОЛ! Жарима тўпидан тажрибали футболчи гол урди.



36. ЗАРБАААА! Зоҳир Пиримов тезкор қарши ҳужумдан кейин зарба берди, ноаниқ

32. ОКМК майдони идеал ҳолатда, лекин ёмғир барибир ўз таъсирини кўрсатяпти. Футболчилар тўпни тўхтатишда қийинчиликка дуч келишяпти.

31' Огоҳлантириш. Санъат Шихов.



30' Хавфли вазият. Бурчак тўпидан кейин футболчиларимизда дарвозани ишғол қилиш имконияти бўлди. Мираҳмадовнинг бош билан йўллаган зарбасини ҳимоячилар бартараф этди.

27. Хавфли вазият. "Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми. Хуршид Ғиёсовнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди

20. Майдонда ҳозирча тенг кураш давом этмоқда



14. Олмалиқда кучли ёмғир ёғмоқда. Бу албатта футболчиларга халал бериши турган гап

9. ЗАРБАААААААААААА! Мираҳмадовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.

5. Чап қанотда белгиланган жарима тўпини Ғиёсов жарима майдони ичига йўллади, ҳимоячилар хавфни бартараф этди.



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ, 

- Ўйин соат 17:15да бошланади.

ЯНГИЛАШ

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика