Latest news

23:15Манба: Туркманистон термаси футболчиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради  0 22:58Конференциялар лигаси. Плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди  0 22:34"Мен футболчиларга кўп бор айтганман: "Сизларни бутун минтақа, бутун Сурхондарё қўллаб-қувватлайди" - Станислав Курдяшов билан катта интервью  1 22:08Ўзбекистон футзал терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 21:54"Манчестер Сити" Гехи учун қанча тўлаши маълум бўлди  0 21:36"Ғазалкент" ва ОКМК ёшлари ўртасидаги назорат ўйинида 6 та гол урилди  1 20:56IFAB футболда вақтни атайлаб чўзишга қарши янги чораларни тайёрламоқда  1 20:29"Локомотив" янги мавсум учун либосларини намойиш этди  12 20:06"Андижон" Венгрия иккинчи лигаси жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  26 19:51U-23 Осиё Кубогида биринчи ярим финалчи аниқланди  10 19:30"Нефтчи" Словения жамоасидан устун келди  14 19:12Европа ва Саудия Арабистони жамоалари Бернарду Силвани қўлга киритмоқчи  1 18:46АПЛ тўпурарларидан бири фаолиятини А Серияда давом эттирадиими?  0 18:19Марадона энди Тожикистонда ўйнайди  21 17:57Унаи Эмери — АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи  0

Аҳмедов "Анжи"да қолади News

Аҳмедов "Анжи"да қолади

"Ким кетса кетсин, фақат Одил Аҳмедов эмас". Бу "Анжи" раҳбарининг Одил Аҳмедов трансфери борасидаги сўнгги гапи бўлди.
"Краснодар" клубининг жиддий қизиқишига қарамай, "Анжи" Аҳмедовни сотишдан бош тортди. "Краснодар" мавсум бошидаёқ футболчимизни қўлга киритишни мақсад қилганди. У пайтлар ҳали "Анжи"да футболчиларни оммавий сотиш бошланмаган, барчаси бир маромда кетаётган эди. Кейин "Анжи"да сиёсат ўзгарди. Шунга қарамай, Аҳмедовни клуб қўйиб юбормади. Куни кеча Траоре ва Жусилей жамоани тарк этдилар, аммо Аҳмедовга келган совчиларни яна ортга қайтардилар. Албатта, Аҳмедовнинг клуб раҳбарияти олдида қозонган ҳурмати бизни қувонтиради. Аммо клубнинг бугунги кундаги ҳолатидан келиб чиқиб унда руҳий зўриқишни кўряпмиз. Умид қиламиз, янги йил ҳам "Анжи", ҳам Аҳмедов учун омадли келади.

Айни пайтда Аҳмедов "Анжи" сафида Туркия йиғинида иштирок этяпти. Жароҳати боис якка тартибда машғулот ўтказмоқда. Шифокорларнинг маълум қилишича, у 2 ҳафта ичида умумий гуруҳга қўшилади. Маълумотларга кўра, мураббий ва футболчилар уни янги мавсум сардори сифатида эълон қилганлар.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика