Latest news

01:18Лионель Скалони: "Ҳозир Мессисиз ҳам Месси бордек ўйнай оламиз"  0 00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  2 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  6 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  22 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14

Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади News

Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.




Суперлига, 3-тур
БУХОРО — ҚИЗИЛҚУМ 1:1
7 апрель 2019. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Ришат Ниғмонов, Исҳоқ Ибрагимов.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Медина Смит 5, - 0:1 (Алишер Саноев). Достон Ибрагимов 27, - 1:1.

"Бухоро": Раҳимжон Давронов, Азамат Исроилов, Миржалол Жумаев, Иван Нагаев, Саламат Қутибоев, Асад Собиржонов, Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Акрам Баҳриддинов (Фирдавс Асадов, 63) (Акобир Тўраев, 87), Артём Кулеша, Достон Ибрагимов (Жамолиддин Убайдуллаев, 75)
Захира: Нодир Ашурматов, Хуршид Ходжаев, Беҳруз Шодмонов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Беҳруз Зайниддинов, Жаҳонгир Абдумўминов

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев (Хуршид Олимов, 46), Файзулло Қамбаров, Салим Мустафоев, Элдор Бойматов, Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили (Мурод Бобожонов, 89), Ариагнер Смит Медина
Захира: Артём Макосин, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Азизбек Усмонов, Мақсуд Каримов, Суҳроб Ярашов


Bukhara

Doston Ibragimov - 27'

Superliga. Round 3

07/04/2019, 18:30

1
:
1
Finished

Qizilqum

Medina Smith - 5'

45'
90'
27'  Doston Ibragimov
63'  Akram Bakhriddinov (Firdavs Asadov)
75'  Doston Ibragimov (Jamoliddin Ubaydullaev)
5'  Medina Smith
5'  Alisher Sanaev
46'  Alisher Sanaev (Xurshid Olimov)



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



90. Ўйин тугади.

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

89.  Қизилқум сафида ўзгариш: Григалашвили ўрнига Муродбек Бобожонов майдонга тушди.

89. Рақиб дарвозаси олдида ўта хавфли вазиятни яратишди футболчилар: Шерали Жўраевнинг узатиб берган тўпини дарвозага йўллашга Григалашвили бир сония кеч қолди.

87. Бухороликлар таркибида ўзгариш: Фирдавс Асадов ўрнига Акобир Тўраев майдонга тушди.

81. Григалашвили чап қанотдан рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келди ва кутилмаган яқин бурчакка ерлатиб кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди

77. Қанотдан узатилган тўпни Фирдавс Асадов боши билан дарвозага йўллади. Черемисин ўз ўрнида!

75. "Бухоро" сафида ўзгариш: Достон Ибрагимов ўрнига Жамолиддин Убайдуллаев майдонга тушди.

73. Григалашвилига нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима тўпи. Дарвозагача 22 метрлар масофа... Элгужанинг зарбаси анча ноаниқ чиқди

63. "Бухоро" таркибида ўзгариш: Акрам Баҳриддинов ўрнига Фирдавс Асадов майдонга тушди.

59. Иван Нагевга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган жарима зарбасини Акром Баҳриддинов аниқ ва кучли зарбаси билан дарвозага йўллади. Черемисини зарбани бартараф эта олди.

58. Қанотдан узатилган тўпни Элгужа Григалашвили чамаси 2-3 метрлардан дарвозга ноаниқ йўллади

55. Бойматовнинг бурчакдан узатган тўпини Қамбаров Смитга узатди. Мединанинг чалқанча усулда берган зарбаси голга айланишига сантиметрлар етишмади...

52. Медина Смит чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни жамоадошларига узатди.. Бухоролик ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди..

46. Ўзгариш. "Қизилқум". Алишер Саноев ўрнига Хуршид Олимов майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди


45. Биринчи тайм тугади

38. Смитнинг чап қанотдан узатган тўпини Миржалол Қосимов яқин масофадан дарвозага йўллай олмади. Гол уриш учун жуда қулай имконият эди

33. Бухороликларнинг хавфли ҳужуми. Асадбек Собиржонов чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ўткир бурчак остида бўлишига қарамай зарба беришга эришди. Черемисин хавфни бартараф этди

27. ГООООООООООООЛ! Достон Ибрагимов жарима майдончаси ташқарисидан айланма зарбаси билан узоқ бурчакни аниқ нишонга олди - 1:1.


25. Мезболарнинг хавфли зарбаси. Асадбек Собиржоновнинг чамаси 18 метрлардан яқин бурчакка йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Черемисин қайтариб қолди

20. Мезбонлар тўп назоратини ўзларида сақлаб туришга уринишмоқда...

15. Элдор Бойматовнинг бурчакдан узатган тўпини Убайдуллаев боши билан дарвозага йўллашга уринди. Ноаниқ.

13. Бухороликларнинг кам сонли ҳужумларидан бири. Ўнг қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни Черемисин эгаллаб олди.

8. "Қизилқум"нинг навбатдаги ҳужуми. Григалашвили тўпни жарима майдончаси ичида турган Бойматовга узатди. Элдор тўпга етиб кела олмади. Аммо рақиб футболчиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди

6. Гол урилган вазиятда ҳужумчи Сановенинг қанотдан узатган тўпини рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилиб олди ва чамаси 4-5 метрлар масофадан қийинчиликсиз дарвозани ишғол этди...


5. ГООООООООООООЛ! Меҳмонларнинг ўнг қанотдан бошланган ҳужумини Медина Смит муваффақиятли якунлади - 0:1.

3. Достон Ибрагимовнинг "жонли девор"дан ошириб йўллаган зарбасини Черемисин эгаллаб олди

2. Мезбонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Дарвозагача 20 метрлар масофа

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади. 



ЯНГИЛАШ

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика