Latest news

11:50Қозоғистон термаси футзалчиси Арнольд Кнауб: "Португалия билан баҳс ҳақиқий жангга айланиб кетди"  0 11:232025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ ўтказилмаслиги мумкин  1 10:55Маурицио Сарри АПЛга қайтиши мумкин  0 10:21ПСЖ бош мураббийи ғалати сабаб билан ойлигининг ярмидан воз кечишга тайёр  1 09:40Эрик тен Хаг МЮнинг асосий муаммоси ҳақида фикр билдирди  2 08:57«Фенербахче»нинг собиқ футболчини отиб кетишди  4 08:20Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  8 08:00Футзал бўйича ЖЧ 1/8 финал. Эрон сўнгги сонияларда пенальтидан гол ура олмади, Қозоғистон мусобақа фаворитини мағлуб этди  0 07:42U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон бугун Хитой Тайпейи билан ўйнайди  1 02:30Европа лигаси. "Рома" дуранг ўйнади, "Аякс"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 02:07Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди  0 01:18Рой Кин: "Арсенал" кичик жамоа каби ўйнади"  4 00:43Эрик тен Хаг муаммо нимадалигини айтди  8 00:26Европа лигаси. "Тоттенхэм" - "Қорабоғ" баҳси кеч бошланиши сабаби маълум бўлди  0 00:05Европа лигаси. Моуринью жамоаси ғалаба билан бошлади  0

Жеррард мен ўйлагандек инсон эмас экан News

Жеррард мен ўйлагандек инсон эмас экан

3 йил аввал Умар Садик А Серияда "Рома" таркибида гол урди, лекин фаолиятида кутилганидек мунтазам ўсиш юз бермади.

Ҳозирда нигериялик футболчи ҳамон Рим клубига тегишли, аммо "Перужа"да ижарада тўп тепади. Мавсумнинг биринчи ярмида у Стивен Жеррард бошчилигидаги "Рейнджерс"да ўйнади ва бор йўғи 4 маротаба майдонга тушди.

Садик Шотландияда бўлган ишлардан жуда хафа бўлган.

"Жеррард – умуман мен ўйлагандек инсон эмас экан".

Аввалига "Рейнджерс"га ўтишга иккилангандим. Лекин у мени кўндирди, кунига 3-4 марта қўнғироқ қилиб, менга ишонишини, иқтидоримни юзага чиқаришим, футболчи сифатида ўсишимда ёрдам беришини айтди. Охир-оқибат клубга ижара асосида кўчиб ўтдим. Улар мен билан бир вақтнинг ўзида яна бир ҳужумчи билан ҳам шартнома имзолашди – Кайл Лафферти. Шундан кейин аҳвол ёмонлаша бошлади.

Кутилмаганда, менга биринчи жамоанинг кийиниш хонасидан фойдаланиш мумкин эмаслигини айтишди. Мен ёш болалар билан кийим алмаштирадиган бўлдим. Орадан бир неча кун ўтиб, машғулот марказидаги машиналар тўхташ жойига автомобилимни қўймаслигимни талаб қилишди. Мен ўзимни ерга урилгандек ҳис қилдим. Нимага бундай қилишаётганини, гап нимада эканини сўрардим, аммо ҳеч ким жавоб бермасди.

Бир куни инстаграмда лайк босганим учун менга 20 минг фунт жарима солишди. Ахир бу аҳмоқлик эмасми?! Биласизми, улар декабрь ойи учун маошимни ҳали ҳам беришмаган...

Ижара муддати ўз ниҳоясига етганидан сўнг, Жеррард ҳаттоки мен билан хайрлашгани ҳам йўқ. Унинг фаолияти қандай бўлади, буни билмайман. Лекин ундан буни кутмаган эдим", — дейди Умар Садик.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика