Latest news

11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  3 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  10 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  7 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  26 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  11 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари News

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари

Маълумки, кеча ПФЛ Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимини ўтказди.

Унга кўра, аввал ваъда қилинганидек 12 жамоали тизимдаги чемпионат эмас, балки 14 жамоа қатнашувидаги икки даврали чемпионат гувоҳига айланамиз. ЎФА лицензиялаш қўмитаси қарори кўра, Про-лига жамоалари саналган "Сурхон" ва "Динамо" автоматик равишда Суперлигага чиқарилди.

Биз эса қуръа маросими якунлангач "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипиловнинг мазкур жараён ва кутилмаган ўзгариш ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Сўнгги паллада чемпионат формати ва иштирокчилар сони ошиб кетгани ва бу қай даражада профессионалликка хос ёки мактаб мусобақалари каби ўтаётган турнирга ўхшайдими, деган саволга "Металлург" мураббийи қуйидаги жавобларни берди:

"Биласизми, тўғрисини айтсам, мен учун чемпионатни 14 жамоа билан бошлаш янгилик бўлмади. Бундан ҳайратда қолмадим. Чемпионат стартидан олдин Суперлигада 14 жамоа қатнашишини сезгандим. Ҳаёлимда шундай тасаввур билан янги мавсумга тайёргарлик кўргандим. Натижада мен ўйлаган нарса руй берди. Топдим. "Металлург" янги мавсумга тайёр. Қуръа доимгидек кўр дейилади. Шу боисдан ким билан қачон сафарда ёки уйда ўйнашнинг фарқи йўқ. Чемпионат аввалидаги дастлабки 5 турда барча жамоаларнинг имконияти ва ҳолати деярли тенг бўлади. Ким ўзини бироз бўлсада яхшироқ ҳис этса, тактик ва функционал тарафлама пухтароқ ёндошса, ўша жамоага  нисбатан осонроқ бўлади. Дастлабки 5 тур кўп нарсани кўрсатади", - дея кечаги қуръа жараёни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Андрей Шипилов.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика