Latest news

21:16Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  0 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  1 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  1 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  2 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  5 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  1 16:33Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда  10 16:05"Барселона"да янги Месси пайдо бўлиши мумкин  8 15:37Ўзбекистон U-15 терма жамоаси РФА U-16 билан дуранг ўйнади  0 15:15Эшитдик-да! "Манчестер Сити" "Ланс"дан яна бир футболчи сотиб олмоқчи  2 14:47Эрон ФИФАдан ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчиришни сўрамоқда  7

Назорат учрашуви. "Пахтакор" Суперлига иштирокчисига айланган "Динамо"ни мағлуб этди News

Назорат учрашуви. "Пахтакор" Суперлига иштирокчисига айланган "Динамо"ни мағлуб этди

Тошкентда йиғин ўтказаётган “Динамо” жамоаси бугун, душанба куни яқинда ОЧЛ гуруҳ босқичига чиққан “Пахтакор” жамоасига қарши майдонга тушди.

“Пахтакор” стадионида кечган учрашувда мезбонлар мураббийи Шота Арвеладзе ҳам, меҳмонлар устози Даврон Файзиев ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди.

Тенгкурашлар остида кечган баҳсда “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев томонидан киритилган ягона гол назорат баҳсида Тошкент клубига ғалаба келтирди.

“Динамо” навбатдаги назорат учрашувини 28 февраль куни Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши ўтказади.

25 февраль (душанба)

“ПАХТАКОР” – “ДИНАМО” – 1:0

Гол:
Игорь Сергеев, 43.

“Пахтакор”: Ҳамроев, Салимов, Аҳмадов, Асқаров, Козак, Раҳматуллаев, Собирхўжаев, Абдураҳимов, Сидиқов, Яхшибоев, Сергеев

2-бўлим: Эргашев, Иминов, Синдаров, Маҳмудҳожиев, Мухторов, Йўлдошев, Розиев

“Динамо”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Миркомил Локаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Аваз Агалиев, Комил Шарофиддинов, Бобур Қосимов, Дамир Темиров, Сардор Эминов, Воҳид Шодиев, Амиржон Сафаров

2-бўлим: 
Шоҳруҳ Раимов, Шерзод Жалилов, Жасур Уринов, Обид Ҳакимов, Каримов, Низом Норов, Темур Шарипов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика