Latest news

23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  0 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  182 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  4 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  17 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  19 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  146 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  59 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  13 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  665 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  5

Италия футболида порлаётган юлдуз News

Италия футболида порлаётган юлдуз

Кутиб олинг, "Рома"да Италия футболининг келажаги сифатида эътироф этилаётган Николо Дзаньоло порлаб чиқмоқда.

Николо Дзаньолони кўпчилик англиялик футбол юлдузи Фрэнк Лэмпардга қиёсламоқда.

"Мен жуда бахтлиман. Буни сўз билан ифодалаб беролмайман. Бу кечани ҳеч қачон унутмайман", - дея ўз фикрларини билдирди ЕЧЛ нимчорак финал доирасидаги "Рома" - "Порту" (2:1) ўйиндан кейин Николо Дзаньоло.


Маълумот ўрнида:

Исм-шарифи: Николо Дзаньоло
Клуби: "Рома"
Дебют: 19 сентябрь, 2018 йили "Реал"га қарши (ЕЧЛ УЕФА)
Позиция: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Фуқаролиги: Италия
Туғилган санаси: 1999 йил, 2 июль.
Оёғи: чап
Бўйи: 190


У ҳақида нима дейишмоқда?

"Николо ёшига нисбатан жисмоний жиҳатдан жуда кучли. Юқори техника соҳиби. Дзаньоло ажойиб футболчига айланиб улгурган. Келажакда эса ҳақиқий чемпионга айланиш имконияти мавжуд", - дейди Даниэле Де Росси ("Рома" сардори).

"Мен уни А Серияда дебют қилишидан аввалроқ Италия терма жамоасига чақиргандим. Чунки унинг Италия ёшлар терма жамоасидаги ўйинларини кўриб ҳайратда қолганман. Ўшандаёқ менга жуда ёққанди. Николо ўйиндан-ўйинга кучайиб, футболчи сифатида шаклланиб бормоқда. Дзаньоло бу қадар тезда ўсишга эришишини ҳеч ким кутмаганди. Дзаньолода Италия футболида анча йиллардан буён кўринмаётган футболчига хос барча сифатлар мавжуд", - дея ёш иқтидор ҳақидаги фикрларини билдирди Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини.

"Ғаройиб футболчи, куч ва техникаси бирга мужассамланган иқтидор эгаси. Николода жаҳон футболи юлдузига айланиш учун потенциал етарли", - деди "Интер" ёшлари жамоаси мураббийи Стефан Векки.

"Дзаньоло жуда тезликда ўсишга эришаётган футболчи. Муҳими, Николо меҳнатдан қочмаслиги ва ўсишда давом этиши лозим. Дзаньоло ўз хатоларини кўриб, ундан хулоса чиқариши керак. Баъзан Николо марказда жуда эрта рақибдан тўпни олишга киришади. Баъзида хотиржамроқ ўйнаши лозим. Умуман олганда эса Николодек футболчига эътироз қилиш ноҳақлик", - дейди "Рома" бош мураббийи Эусебио Ди Франческо.

"Дзаньоло - замонавий ҳужумкор ярим ҳимоячининг яққол намунаси. Жуда катта жисмоний куч эгаси ва заргарона чап оёқ соҳиби", - дейди Франческо Тотти.



Фаолиятидаги йўл

Николо Дзаньолони ўз вақтида "Женоа", "Фиорентина" ва "Милан" қўлга кирита олмаган. "Рома" эса ўтган йили ёзда иқтидор соҳиби билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди. 2016/17 йилги мавсумда Б Серия иштирокчиси "Виртус Энтелла" сафида жавлон урган. Дзаньоло ҳақида биринчи бор 2018 йили сентябрь ойида шовқин кўтарилди. Чунки Роберто Манчини ҳали А Серияда дебют қилмаган 19 ёшли истеъдод соҳибини терма жамоага таклиф этади. Шундан сўнг барча италияликлар Николо ҳақида гапира бошлашди. Унинг иқтидори Италия футболининг диққат марказига айланди. Кейинчалик эса Николо "Рома"да дебют қилишга муваффақ бўлди. Яна қаерда? ЕЧЛ доирасидаги Мадридда ўтган "Реал"га қарши беллашувда Дзаньоло "Рома" таркибидаги дебют учрашувини ўтказди.

Италиянинг қуйи дивизион жамоаларида тўп тепган ҳужумчи Игорь Дзаньолонинг ўғли А Сериядаги илк голини ўтган йили декабрда "Сассуоло" билан бўлган учрашувда урди.  Бундай тезда ўсаётган футболчига хаттоки Тотти ҳам ҳасад қилган бўларди. Кейинчалик Дзаньоло Италияда яна иккита гол уришни уддалади. Куни кеча эса футболчи Дзаньоло ҳақида бутун Европа билди.


Ўйин услуби

Дзаньоло жисмоний жиҳатдан жуда кучли, техник юқори салоҳият соҳиби, иккала оёғи билан ҳам яхши зарба бера олади. Николо жуда ёш бўлишига қарамасдан ҳақиқий универсаллик намойиш этаётган замонавий хавбек. Николонинг асосий нуқтаси - марказий ярим ҳимоя. Аммо Ди Франческо ундан кўпинча "инсайд" ролида, яъни ҳужумчи ортида фойдаланмоқда. Ёки ҳужумкор вингер, яъни "Порту" билан ўйинда бўлгани сингари қанотда ўйнатмоқда.


Кимга ўхшайди?
Веккининг (Дзаньолонинг собиқ мураббийи) сўзларига кўра, Дзаньоло "бокс-ту-бокс" (ўз жарима майдончасидан рақиб жарима майдончасига борадиган) ролидаги жуда самарадор ярим ҳимоячига айланиши мумкин. Николо Фрэнк Лэмпард ва Стивен Жеррард типидаги футболчига ўхшайди.


Катта футболга ёриб киргани

Италияда айтиладигандек, "la prima volta non si scorda mai" (Биринчиси унутулмас бўлади). Дзаньолонинг катта футболдаги биринчи голи айнан унуталмас бўлган. Николо "Сассуоло" жарима майдончасига ўнг қанотдан киради ва бир ҳимоячини "қулатади" ҳамда тўпни дарвозабонни доҳда қолдириб узоқ бурчакни нишонга олади. Гўзаллик!


Идеал сценарий

Агарда Дзаньоло камида шундай темпда ўйнашда давом этса, катта эҳтимол Роберто Манчини уни терма жамоага жалб этади. 2020 йил 12 июлда Евро-2020ни очилиш учрашуви "Олимпико" стадионида бўлиб ўтади. Тўғри, Италия ҳали Европа чемпионатига йўлланма олгани йўқ. Аммо назарий жиҳатдан мазкур сана Дзаньоло учун "скуадра адзурра" сафидаги унутилмас кунга айланиши мумкин. Манчини Николони қандай қадрлашини инобатга оладиган бўлсак, квалификация раундида Дзаньоло терма жамоанинг асосий футболчиси бўлиши мумкин.


"Голни "Рома" мухлислари қаршисида нишонлашни сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ёқимли ҳолат. Умид қиламанки, "Рома" сафида ҳали кўплаб муҳим голларни ураман"

Мен ҳали қаттиқ меҳнат қилишим, машғулотларда кучли тер тўкишим лозим. Ҳаммаси ҳали олдинда.

Менга доимо Каканинг ўйинлари ёққан. Кака мен учун ҳақиқий ўрнак. Унинг даражасига чиқиш учун ҳали узоқ ишлашим керак", - дейди қаҳрамонимиз Николо Дзаньоло.

Қайд этиш керак, Николо Дзаньоло жорий мавсумда Италия А Сериясида 14 ўйин ўтказди ва 3та гол киритди. Шунингдек, Николо жамоасининг 2та голига ассистентлик қилган. ЕЧЛ нимчорак финал доирасидаги "Порту"га қарши баҳсда футболчи дубль муаллифига айланди.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика