Latest news

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  8 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  22 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  7 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  24 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  20 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Турғунбоев масаласида курашаётган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" энди "Насаф" етакчиси учун рақобатга киришди News

Турғунбоев масаласида курашаётган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" энди "Насаф" етакчиси учун рақобатга киришди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" аъзоси Одилжон Ҳамробековнинг хизматларига иккита клуб жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Ҳамробековнинг трансферини сотиб олиш бўйича "Насаф" билан музокараларга киришган. Ҳозирча "Насаф" аниқ бир тўхтамга келгани йўқ. Агарда футболчининг трансфери бўйича ҳеч бир клуб "Насаф"ни қизиқтирадиган таклиф билдирмаса, унда Ҳамробеков жамоада қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Кўп нарса футболчининг хоҳиши ва трансфер борасида қайси клуб "Насаф"га маъқул келадиган таклифни билдиришига боғлиқ. "Насаф" ва Ҳамробеков ўртасидаги битим 2019 йил якунига қадар мўлжалланган. Агарда футболчи жамоада қоладиган бўлса, катта эҳтимол келаси йили эркин агент сифатида янги жамоага ўтиб кетиши мумкин. "Насаф" эса ҳозир Ҳамробеков трансферидан мўмайгина пул ишлаб олиши ҳам мумкин.

Яна бир жиҳати шуки, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Насаф" раҳбарияти олдига етакчига айланган ёшларни жамоада сақлаб қолиш шартини қўйган.

Яқин 1-2 кун ичида Одилжон Ҳамробековнинг келгуси фаолияти қайси жамоа билан боғланиши маълум бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1996 йилда туғилган асли наманганлик бўлган "Насаф" академияси тарбияланувчиси Одилжон Ҳамробеков 2018 йилда Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади. Футболчи Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинган.

Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика