Latest news

07:01U-23 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз  0 02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  0 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  1 01:45Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда  0 01:20"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?  1 00:50Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"  0 00:29Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида мағлуб бўлди  3 00:10Ван Нистелрой ўзига янги иш топди  1 23:51Тер Штеген жамоасини алмаштиришга рози  2 23:37U23 Осиё Кубоги. Вьетнам кутилмаганда ярим финалга йўлланма олди  18 23:15Манба: Туркманистон термаси футболчиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради  2 22:58Конференциялар лигаси. Плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди  0 22:34"Мен футболчиларга кўп бор айтганман: "Сизларни бутун минтақа, бутун Сурхондарё қўллаб-қувватлайди" - Станислав Курдяшов билан катта интервью  3 22:08Ўзбекистон футзал терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 21:54"Манчестер Сити" Гехи учун қанча тўлаши маълум бўлди  2

Бу қизиқ. Вьетнамлик дарвозабон Денис Иванковга раҳмат айтди News

Бу қизиқ. Вьетнамлик дарвозабон Денис Иванковга раҳмат айтди

Осиё Кубоги чорак финали доирасидаги Вьетнам - Япония (0:1) учрашувидан кейин келиб чиқиши россиялик бўлган Вьетнам посбони Данг Ван Лам (асл исми Данг Лев Шонович) билан суҳбатлашдик.

Микст зонада унга рус тилида мурожаат қилганимизда у дастлаб хайрон қолди ва саволларимизга бажонидил жавоб қайтарди.


- Осиё Кубоги ҳақида нима дея оласиз?
- Бу мен учун биринчи катта мусобақам. Осиё Кубогидан олдин "Suzuki Cup" мусобақасида иштирок этиб, чемпион бўлгандик. БААда турнир эса умуман бошқа даражада.

Гуруҳ босқичида Ироқ, Эрон ва Яман билан ўйнадик. Вьетнам учун тарихий бўлган чорак финалга чиқдик. Бугун Япониядан қабул қилинган мағлубиятга қарамай барча футболчилар Осиё Кубогидаги иштирокимиздан хурсандмиз. Афсуски Японияга битта гол ура олмадик, аммо Япония бу барибир Япония. Япония бутунлай бошқа даража.

- Мусобақадаги сиз учун энг қийин баҳс қайси бўлди?
- Шахсан мен учун Эрон ва Япония билан учрашувлар оғир ўтди.

- Россияда туғилганингиздан хабар топдик. Фаолиятингиз билан қисқача бўлса ҳам танишиб чиқдик. Агар Россия ёки Украина клубларидан таклиф бўлганида кўриб чиқармидингиз?
- Нима учун йўқ. Барча ҳам уйига яқинроқ жойда ўйнашни истайди. Ота-онам Москвада яшайди. Аммо бу фақат менга боғлиқ бўлмаган ҳолат.

- "Хаи Понг" клуби билан яна неча йил шартномангиз бор?
- Йил охирида шартномам тугади ва мен яқиндагина Таиланднинг кўп карра чемпиони "Муангтонг Юнайтед" клуби билан шартнома туздим.





Дарвозабон биз Ўзбекистондан эканимизни билгач бизни хайрон қолдирган маълумотни айтиб қолди.


- Айтганча мен Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи билан танишман.
 
- Ростданми? Денис Иванков биланми?
- Ҳа. У ажойиб мураббий. Умид қиламанки фаолиятим давомида у билан бирга ишлаш насиб қилади. Ўзбекистон гуруҳда японлар билан ўйнаганди, Иванков биз Япония билан ўйнашимизни билгач бу жамоа ҳақида баъзи маълумотларни берди. Рақиб футболчилари борасида фойдали маслаҳатларни айтди. Бугунги учрашув давомида унинг маслаҳатлари менга ас қотди. Шу боис унга катта раҳмат айтаман. Унга кейинги фаолиятида омад тилаб қоламан.  


Нарзулла Сайдуллаев


Rating: +96   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика