Latest news

10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  1 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  6 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  5 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  6 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7

Грехэм Арнольд: "Эртага футбол ўйнайдиган жамоага қарши баҳс олиб борамиз" News

Грехэм Арнольд: "Эртага футбол ўйнайдиган жамоага қарши баҳс олиб борамиз"

Эртага Осиё Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Австралия баҳси бўлиб ўтади.

Бу ўйин Ал Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайед" стадионида кечади ва Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Бугун стадион ҳудудидаги конференциялар залида ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грехэм Арнольд ва жамоа ҳимоячиси Азиз Беҳич иштирок этди. 

Грехэм Арнольд (бош мураббий): "Мусобақада иштирокимизни давом эттираётганимиздан хурсандмиз. Осиё Кубоги яхши давом этяпти, ўйинлар ёқяпти, БААда шаҳарлар чиройли, хуллас ҳаммаси ажойиб. Гуруҳ баҳслари ортда қолди ва эртага 1/8 финал босқичида ўйнаймиз. Сурия билан ўйиндан кейин беш кун дам олдик ва навбатдаги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Эртага Ўзбекистон билан жуда чиройли ўйин гувоҳи бўламиз деган умиддаман".


Азиз Беҳич (ҳимоячи): "Бош мураббийимиз айтиб ўтганидек ҳаммаси яхши бўляпти. Эртанги беллашувга қизғин ҳозирлик кўрдик. Йигитларнинг кайфияти жойида. Эртага янада чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз". 

Азиз Беҳичга савол: - Бир қатор ёш футболчилар мусобақага илк марта келган. Улар ўзларини қандай ҳис қиляпти?
- Ёшлар ҳам ўзларини кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Гуруҳ ўйинларида жамоа сифатида илиқ таассурот қолдирдик деб ўйлайман. Бундай катта турнирда тажриба албатта ошиб боради ва Осиё Кубоги ёшлар учун ҳам фойдали мусобақага айланади. 

Азиз Беҳичга савол: - Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ ўйинларида 7та гол урди. Бундан хавотирдамисиз?
- Ҳар бир жамоа кўпроқ гол уришга ҳаракат қилади. Биз рақибнинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужуми менда илиқ таассурот қолдирди. Албатта, ҳимоячи бўлганим учун рақибнинг ҳужум чизиғига кўпроқ эътибор қаратдим. Лекин кўп ҳам хавотирда эмасман, ҳаммамиз ўйинни хотиржамлик билан кутяпмиз. 

Азиз Беҳичга савол: - Рақиб таркибида қайси футболчиларни ажратиб кўрсата оласиз?
- Биз рақибни номма ном эмас, балки жамоа сифатида ўргандик. Шу боис алоҳида номларни айта олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, Ўзбекистон жамоа сифатида кучли. 


Грехем Арнольдга савол: - Сурия билан баҳсдан сўнг навбатдаги беллашувга тайёргарлик қандай олиб борилди?
- Ал Айнга келганимизга етти кун бўлди ва эртага ўйин бўладиган стадионда битта учрашув ўтказишга улгурдик. Сурияни мана шу стадионда мағлуб этдик. Ўйиндан сўнг футболчиларга бироз ҳордиқ бердим. Шундан сўнг яна машғулотларни бошладик. Кўпроқ ҳужум устида ишладик. Ҳужум чизиғидаги баъзи муаммоларни ҳал қилиб олишимиз керак. 

Грехем Арнольдга савол: - Жамоанинг кайфияти қандай?
- Ҳаммаси жойида. Мен севимли ишим билан шуғулланяпман, жамоани бошқаряпман, футболчилар ҳам ёқтирган ишлари билан шуғулланишяпти. Муҳими, гуруҳдан чиқиб олдик ва буёғига плей-оффда осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. 

Грехем Арнольдга савол: - Жамоа Иорданияга гол ура олмаганди, бироқ кейинги иккита учрашувда 6та тўп киритди.
- Ҳа, шундай. Бу эса жамоа яхши одимлаётганидан дарак беради. Рақиб жарима майдончаси ичида янада хавфлироқ бўлишимиз керак деб
ўйлайман. 

Грехем Арнольдга савол: - Австралия гуруҳ ўйинларини учта араб жамоасига қарши ўтказди. Энди бўлса нимчорак финалда Марказий Осиё жамоасига қарши ўйнайди. Бу учрашув аввалгилардан фарқ қиладими?
- Шуни айтишим мумкин, ниҳоят яхши футбол ўйнайдиган жамоа билан тўқнаш келганимиздан хурсандмиз. Ўзбекистон - футбол ўйнайдиган жамоа. Арабларда ўйин услуби бир-бирига ўхшаш: улар асосан юқоридан тўпни узатади ва шундан кейин курашга киришади. Ўзбекистон терма жамоаси ердан ўйнашни ёқтиради. Бу биз учун ҳам қулай. 

- Эртага Мэттью Леки захирада қоладими?
- Ҳа, шундай. Чунки уни ҳамон жароҳат қийнаяпти. Лекин Жош Риздон билан Трент Сейнсбури ўзларини анча яхши ҳис қилмоқда ва улар эртанги беллашувга тайёр.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика