Latest news

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  1 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  0 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  25 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан шартномасини бир йилга узайтирди News

Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан шартномасини бир йилга узайтирди

«Навбаҳор» футболчиси Остон Ўрунов жамоани тарк этди деган хабарлар чиққан эди.

2018 йилги мавсумда ўзининг ажойиб ўйинлари билан наманганлик мухлислар меҳрини қозона олган ёш, истеъдодли футболчи Остон Ўрунов 2019 йилги мавсумни ҳам «Навбаҳор»да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда «Навбаҳор» мухлислар клубининг телеграмдаги канали хабар берди.
 
Ярим ҳимоячи келгусида фақатгина хориждан таклиф бўлсагина «Навбаҳор»дан кетиши мумкинлигини айтди. Эслатиб ўтамиз, футболчи 28 декабрь куни инстаграмдаги ўз саҳифасига қуйидаги фикрни ёзган эди: 

- Шу жамоага биринчи келганимда мени ҳеч ким танимасди. Ҳозирги кунга етиб келишимда мана шу акаларимнинг жуда катта ўрни бор. Уларнинг ҳаммаларига раҳмат, бир ярим йил сизлар билан бирга ўйнаганимдан хурсандман. Бундай аҳил жамоани бошқа кўрмасам керак, яна бирга бўлиш насиб қилсин! Албатта, қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларга ҳам раҳмат. натижаларда уларнинг ҳам ўрни катта. 

Кейинроқ унинг Россия клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.

Ҳозирча «Навбаҳор» матбуот хизмати Ўрунов билан шартнома узайтирилгани борасида расмий хабар бергани йўқ.


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика