Latest news

09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  1 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  1 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  8 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  8 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  7 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0

22-тур дисквалификациялари News

22-тур дисквалификациялари

21-тур ўйинлари бўлиб ўтгач навбатдаги турни 9та футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлди.
"Олмалиқ” мураббийлари кейинги турда учта футболчи хизматларидан фойдалана олишмайди. Сабаби Игорь Петкович ва Георги Квесиешвили мавсумдаги тўртинчи сариқ карточкаларини ишлаб олишган бўлса, Санжар Шоаҳмедов “Бухоро”га қарши ўйинда қизил карточка олди. Бу ўйинчилар 22-турдан ўрин олган “Бунёдкор”га қарши ўйинда майдонга туша олишмайди.

“Бухоро” ҳам “Олмалиқ”қа қарши ўйинда уч нафар футболчисидан “айрилди”. Бахриддин Ваҳобов ва Девид Ония тўртинчи бор сариқ карточка ишлаб олишди, Алишер Маҳмудов эса ўйин охирида қизил карточка билан “сийланди”. Энгди учала ўйинчи ҳам 18 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Бухоро” – “Гулистон” учрашувини фақат томоша қилишади холос.

Кейинги турни ўз майдонида “Қизилқум”га қарши ўтказадиган “Навбаҳор” иккита футболчисини майдонга тушира олмайди. Сабаби Азимжон Аҳмедов ҳамда Рустам Аъзамов “Гулистон”га қарши кечган ўйинда огоҳлантириш олишди. Уларнинг сариқлари сони тўрттага етди.

“Нефтчи” ҳужумчиси Носир Отақўзиев “Насаф”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб кетма-кет икки бор сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Тажрибали ҳужумчи кейинги турдан ўрин олган “Сўғдиёна”га қарши Фарғонадаги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика