Latest news

13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  3 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  5 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  4 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  4 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  19 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  13 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  3 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  3

Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади News

Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади

Халқаро футбол уюшмаси ФИФА Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган Тошкентнинг "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташлаш талаби бўйича шу йилнинг сентябрь ойида расмий мурожаат билан чиққанди.

ЎФА мазкур талаб юзасидан Профессионал футбол лигасини хабардор қилди. Бироқ ҳозирги кунга қадар "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташланмади. Шунингдек, мазкур муаммонинг асосий сабабчиси бўлган украиналик футболчи Сергей Симоненко олдидаги қарздорлик масаласи расман ёпилгани бўйича маълумот ҳам тақдим этилмади.

ФИФА низомига кўра, унинг тасарруфида бўлган футбол ассоциациялари талабни сўзсиз бажариши шарт. Йўқса, ташкилот биринчи навбатда Ўзбекистон футбол ассоциациясига нисбатан ўз санкцияларини қўллайди. Вазият жиддийлашса, ЎФАнинг халқаро майдондаги ўйинларда иштирок этиш масаласи ҳам хавф остида қолиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, эндиликда ЎФА Ижроия Қўмитаси Профессионал футбол лигасини бугун — 16 ноябрь куни қабул қилинган №17 қарори билан расман огоҳлантирди ҳамда "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташлашни талаб қилди. Бу борадаги мактубга ташкилот расмий шахслари имзо чекди. ПФЛ ФИФА томонидан қўйилган ушбу талабни сўзсиз бажариши, унинг матбуот хизмати эса бу ҳақда жамоатчиликни хабардор этиши керак бўлади.

Rating: -91   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика