Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

“Кеча, бугун, эртага”. Виталий Денисов: "Ёшликда ота-она фарзандининг ўзига қўйиб бериши керак" (1-қисм) News

“Кеча, бугун, эртага”. Виталий Денисов: "Ёшликда ота-она фарзандининг ўзига қўйиб бериши керак" (1-қисм)

"Кеча, бугун, эртага" лойиҳасининг бу сафарги меҳмони, Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси Виталий Денисов бўлди.
Ҳар бир меҳмонимизни ўзбек футболида тутган ўрнига қараб унга саволлар тайёрлаймиз. Виталий билан эса асосан болалар футболи ҳақида гаплашдик. Зероки, бу ёш футболчи ўқувчиларимиз учун мактаб бўлсин.

- Сиз легионерлар интервьюга бошқача ёндошасизлар, буни клуб ўргатадими?
- Футболчи ОАВ билан мулоқотда бўлиб туриши керак. Айтилган жойга вақтида келиш бу кўпроқ тарбияга боғлиқ. Чет элда ўйнаяпмиз дегани кишилар бизнинг вақтга қараб ўз режаларини тузиши керак дегани эмас. Аввало тарбияни унутмаслигимиз лозим.

- "Днепр" ва "Локомотив"да ОАВ билан қандай ишлашади, чунки бу борада бизда клублар билан ишлаш қийин. Профессионал жамоаларда ОАВ матбуот хизмати орқали футболчиларга чиқишади...
- Ҳар бир интервьюнинг ўз ўрни бўлади. ОАВ билан ишлаш ишимнинг бир қисми. "Локомотив" билан тузган шартномамга кўра, у ерда ҳар бир чиқишим клуб орқали бўлиши лозимлиги ҳақида банд бор. Ким қўнғироқ қилмасин, агар у премьер-лига ўйинлари пайтида бўлса, клуб рухсатисиз интервью бера олмайман.



- Келинг, ёшлигингизни эсласак, сиз афсонанинг фарзандисиз, табиийки илк устозингиз отангиз бўлса керак. Кейин Дилшод Нуралиев қўл остида ишладингиз.
- Мен спортчилар оиласида туғилганман. Онам ҳам футболга бефарқ эмасдилар. Акам эса баскетболчи. Аммо отам фарзандларининг касб танлашига аралашмаган. Ҳаммасини ўзимизга қўйиб берган. Тўғри, отам билан футбол ҳақида гаплашиб турардик, аммо у менга футбол бундай ўйналади, ундай қилиш керак деб босим ўтказмасди. Хатоларимни айтарди, аммо чегарадан чиқмаган. Баъзан машғулотлардаги ота-оналарни кўрамиз. Худдики профессионал мураббий каби ҳамманинг олдида кўрсатма беришади...

- Бу гапга қўшиламан, бугун футболни ота-оналар ўйнашяпти...
- Яқинда бир аёлни машғулотларга киритишмаётганини эшитдим. Кейин билсам, улар машғулот ва ўйин давомида фарзандларининг ишига аралашаётган эканлар. Сиз фарзандингизни футболга бердингизми, унинг ишига аралашманг. Бунинг учун мураббий бор. Мураббийнинг савияси қандай бўлмасин, бу унинг иши. Мураббий ҳар доим керакли нарсани ўргатади деб ўйлайман. Менинг мураббийим ўша пайтда мен этишмаган базани берган ва бунинг учун мураббийимдан миннатдорман.

- Майдондаги амплуангизни ким танлаган?
- Ёшликда бизни турли нуқталарда синаб кўришарди. Нуралиевнинг таркибида кўплаб яхши футболчилар бор эди. Ярим ҳимоя чизиғида кўп тўп тепганман. Россияга боргач, чап қанотдан муқим ўрин олдим.



- Ёшликда қизиқ воқеалар кўп бўлади. Узоққа тўп отишингиздан анча йил аввал Фарғонада бўлиб ўтган турнирда Саркисян Нуралиев билан айтишиб қолганини биламан. Худдики сиз ўшанда ёшингизни кичиклаштириб мусобақага боргансиз?
- Ҳа бундай бўлганди (кулади). Балки отам тўпни узоққа отган деб бу ҳақда отамдан сўраганман. Лекин ундан эмас экан. Акам билан баскетбол ўйнаганим ёрдам берган бўлса керак. Мен у билан кўчада росманасига баскетбол ўйнардим. Юқоридаги вазиятга келсак, уни яхши эслайман. Ўша куни Юрий Вазгенович ўйинни четдан туриб кузатарди. Менимча, у селекция билан шуғулланаётган эди.

- Мостовойнинг китобини ўқир эканман, у ерда унинг фаолиятида теннис катта роль ўйнаганини айтган. Футболчи учун спортнинг бошқа турлари қанчалик фойдали, мана сизда баскетбол катта ёрдам берган?
- Аввало спортни танлаётган киши, ўзи учун муҳим бўлган қарорни қабул қилиб олиши керак, у аслида ким бўлмоқчи? Мен баскетбол билан бўш вақтларимда шуғулланганман. Сузиш ҳам менга катта ёрдам берган. Дилшод Нуралиев бизни гимнастика тўгарагига олиб борарди. Ҳозир ўша кунларни эсласам... Менимча, бугун у машқларни бажара олмасам керак (кулади). Гимнастика орқали йиқилаётганда тўғри ерга тушишни ўрганасиз. Баъзан футболчилар оддий вазиятларда жароҳат олишади. Гимнастика эса бу борада сизга ёрдам беради. Умумий ўсиш учун спортнинг бошқа турлари ҳам керак, аммо даражани ушлаган ҳолда. Баъзан кишилар ўз фарзандини биттада бир нечта спорт тўгаракларига беришади, йўқ, болангизни қийнаманг. Футболга бердингизми, марҳамат озроқ сузишга борсин. Болалар футболи бу ўта нозик давр. Бақириб ёки машғулотларда босим бериб, мураббийнинг бола ажратиши ва ҳакозо уни синдириб қўйиши мумкин. Бугун битта гуруҳдан узоғи билан 2та, кўп ҳолларда 1та футболчи чиқяпти.

- Лекин сиз шуғулланган авлоддан кўп футболчилар чиқди, сиз, Собир Усмонхўжаев, Садриддин Абдуллаев, Санжар Турсунов...
- Марат Бикмаев ҳам бор эди. Болалар футболида 14-15 ёшгача умуман бошқа ўйин кўрсатасиз, кўплаб ўйинларда ғалаба қозонасиз, аммо кейинги ўтиш босқичидан тўғри ўтиб олиш керак. Юқорида айтганимдек, бу ўта мураккаб ишлардан бири. Ундан ташқари мен 1985/86 йилларда туғилган болалар билан шуғулланганман. "Пахтакор" стадионига кирганингизда ўнг томонда резинали майдон бор. Ўша ерда 10 йил давомида шуғулландим.



- Москва академиясига ўтишингиз қандай кечган?
- Константин Сарсания деган агент катта роль ўйнади. Кейин билсам, у отам билан шахсан таниш бўлган экан. Қозоғистонга турнирга борганимизда у ерда менинг ўйинларим уларга маъқул келган экан. Шу тариқа Россияга кетдим.

- 14-15 ёшдаги футболчиларимизнинг савиясини Россияники билан солиштирганда қанчалик тенглик бор?
- Солиштира олмайман. Ўзбекистон йиллар давомида қитъа чемпионатлари ва ЖЧларда иштирок этаётганини инобатга олса, бизда истеъдодлар етарлича. Мутахассисларимиз ҳам ошиб боряпти. Энг муҳими, четда эътироф қозоняпти.

- Кишининг қарори қанчалик тўғри бўлганини, йиллар ўтиб англаш мумкин. "Днепр"га ўтишингиз фаолиятингизда қабул қилинган энг тўғри қарорлардан бири бўлганини кўрамиз...
- Тўғрисини айтсам, Украинага ўтишим қандай кечганлигини ҳозиргача билмайман. Виктор Патченко деган киши ишим билан шуғулланган. Икки клуб Гинер (ЦСКА) ва Коломойский ("Днепр") дўст бўлганликлари учун трансферим борасида муаммо бўлмаган. "Днепр" яхши жамоа эканлигини билардим. Протасов эса шунчаки фамилия эмасди. "Динамо" Киев ва Собиқ Иттифоқ терма жамоасида ўз ўрнига эга футболчи бўлган. ЦСКАда қолсам ўринбосарлар сафида ўйнашим керак эди. Мен эса катта футболга чанқоқ эдим. Бир йил давомида "Нижний Новгород" сафида биринчи лигада ўйнадим. Аммо менга катта футбол ва олий лига керак эди.





- "Днепр"да эса худдики маҳаллийлашиб кетдингиз?

- Тўғри, баъзан мухлислар менга нега Украина терма жамоасида тўп тепмаслигим ҳақида савол беришарди. Уларга мен Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси эканлигимни айтганимда, ҳайрон қолиб, сен украиналик эмасмисан деб иккинчи саволни беришар эди. Балки уларга ноодатий соч турмагим ёққандир (кулади).

- Футболда "характер" қандай роль ўйнайди?
- (ўйланиб қолиб) "Характер" сизни тўғри тарбиялашда ёрдам беради. Масалан, мени Украинада "ўзбек" деб аташарди. Мен бундан фақат ва фақат хурсанд бўлардим. Ғурур берарди, хаттоки ташриф қоғозим бўлиб қолганди. Аммо бегона одамга ўзимни бундай гапиришларига йўл қўймасдим. Бу менинг принципим ва характерим. Чунки у менинг дўстим эмас, ёки мактабга бирга бормаганман. Ҳаттоки футбол ўйнаманганман. Мен шундай кишиман. Кейин характерни қаерда кўрсатиш мумкин, қаерда мумкин эмас, "Днепр"га келганимда у ерда ўзининг қоидаси бор эди.

- "Днепр"га анча ёш келгансиз, жамоанинг фахрийлари сизга ёрдам берганми?

- Мен "Днепр"га келганимда яққол фахрий йўқ эди. У ерда жамоа бор эди. Ҳамма жамоа сардорининг гапига кирарди. Бу 3-4 йил ичида эмас, йилларда давомида шаклланган иноқ жамоа эди. Кўп футболчилар мени биринчи кундаёқ ўзларига ука сифатида қабул қилдилар ва бундан фақат ютдим. "Днепр"нинг ютуғи жамоанинг ахиллигида бўлган. Бу аҳил жамоа билан ҳар қандай рақибга қарши қўрқмасдан майдонга чиқардик. Буни қарангки, "Локомотив"да ҳам мени шундай ажойиб, иноқ жамоа кутиб олди. Бундан фақат хурсандман.



- "Динамо" Киев бу - бренд! Бу жамоага қарши дебют ўйинингиз ва Шацких билан учрашувингизни эслай оласизми?
- Ҳа, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрагандик. Шацких билан кулиб кўришганмиз. Ўйиндан кейин телефон рақамларимизни алмашдик ва шундан кейин суҳбатлаша бошладик.

- Шацких бу пайт Украина футболида афсона бўла олганди...
- Албатта, унинг "Динамо" Киев тарихида тутган ўрни катта. Мен эса бу пайтда энди футбол ўйнашни бошлаётгандим.

- Бугунга келиб Украинада 4та кучли жамоа шаклланиб бўлди. "Днепр"дан бошқа етакчи клублар сафида ўйнаш имконияти бўлганми, ёки "Динамо" Киевда ўйнаш ниятингиз бўлганми?
- "Днепр" билан биринчи маротаба шартномам якунига етаётганида "Металлист" раҳбарияти агентим билан музокара ўтказган. Бундан хурсанд бўлганман, чунки "Металлист" кучли жамоа. Аммо мен аввал "Днепр" билан музокара столига ўтиришимни айтиб, агар жамоа билан келиша олмасам, биринчи бўлиб сизларга қўнғироқ қиламан деганман. Менга "Днепр"да ўйнаш ёқарди.

- "Днепр"да кўп йиллар тўп тепдингиз. Чемпионлар лигасида иштирок этиш истаги бўлмаганмиди?

- Менимча, Европа Чемпионлар лигасида ўйнаш барча футболчининг истаги бўлса керак. Албатта, истаганман, ҳозир ҳам буни хоҳлайман.

- Барча инсонларда, футболчиларда ҳам, бошқа касбдагиларда ҳам шундай он бўладики, у кейинги фаолиятингизга жуда катта таъсир қилади.
- Бошқа касбда қандай бўлишини билмайман, лекин футболда кўп нарса ўзингга боғлиқ бўлади. Футболчи кўп меҳнат қилиб мураббий ва жамоага ёқадиган ўйин намойиш этаверса ривожланишда давом этаверади. Футболчилик фаолиятидаги энг ёрқин даврлар ҳам бўлади, унда бошқачароқ, ақллироқ, чиройлироқ ўйин кўрсата бошлайсан. Футболда агар меҳнат қилишда тўхтасанг яхшироқ ўйнай олмайсан. Жароҳат кетидан жароҳат олаверсанг аста-секин унутиласан. Охири фаолиятни тугатишга олиб келади. Шу боис футболни танладингми, демак тинмай меҳнат қилиш керак.



- Мухлислар фақат ўйинни кўришади, ўйинга қадар бўлиб ўтадиган жараёнларни кўришмайди. Кўпчилик томошабинлар мағлубиятдан сўнг футболчиларни ёмонлашади, ҳуштакбозлик қилишади. Яқинда Камолиддин Мурзоев келиб шу борада ўз фикрини билдириб футболчиларга ҳам мағлубиятдан сўнг алам қилишини, футболга ҳаётимизни, боримизни берганмиз деб айтганди. Лекин кўпчилик буни тушунмайди. Сизга ҳам алам қиладими?
- Албатта, алам қилади. Бу футболнинг ажралмас қисми, кимдир буни тушунади, кимдир эса футболчиларни сўкади. Бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Уларга эътибор қаратавериш керак эмас, ҳар бир одамга тушунтириб бўлмайди. Ҳаммага сенга ҳам алам қилаётганини кўрсата олмайсан, баъзи футболчилар ўзини босиқ тутади, лекин уларнинг ичида бомба портлагандек бўлади. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, сўнгги ўриндаги жамоа биринчи ўриндаги жамоани мағлуб этиб қўйиши мумкин. Буни шунчаки қабул қилиш керак, холос.

- Россияда кучли клублар бор, масалан, Украинада яна 4та кучли клуб бўлса чемпионатлар савияси тенглашадими? Бу саволни беришдан мақсад бизнинг футболчилар Россия клубларига ўта олишмаса Қатар, БААга кетишмоқда. Украинага ўтиш фойдали бўлмайдими?
- Аввало шуни айтишим керакки, Чемпионатларни таққослаш қийин. Украина чемпионати Ўзбекистондан, Россия эса Украинадан кучли. Агар футболчи кучлироқ чемпионатга кўчиб ўтса бу анча фойдали. Масалан, кичикроқ компаниядан бошқа кучлироқ компанияга кўчиб ўтсанг, янада ривожланасан, каттароқ мақсадлар қўясан. Кўпроқ маош оласан, бу ҳаёт қонуни. Футболда ҳам кучлироқ клубда, кучли мусобақаларда ўйнашни истаймиз. Лекин кучли клубга ўтгандан сўнг янада кўпроқ меҳнат қилиш керак, шунда бежизга сени танлашмаганини исботлай оласан.

- Кўпчилик маҳаллий футболчиларимиз шу ернинг ўзида ҳам етарлича маош олишмоқда. Ҳозирда барча учун биринчи навбатда пулни танлашмоқда.
- Менда ҳам бир вақтлар молиявий томонлама кучли клуб таклиф билан чиққанди. Бироқ бу ерда ҳам яхши маош олаётганимни, бизда ҳам пул борлигини айтдим. Биласизми, пул мен учун энг биринчи ўринда турмайди. "Днепр"да ўзимга етарли даражадаги маошни олаяпман, клуб билан шартномам борлигини тушунтирдим. Ўша вақт учун жуда яхши молиявий таклиф эди бу.


Давоми бор…

Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика