Latest news

21:52"Динамо" футболчиларида маош бўйича муаммо борлиги тасдиқланди  0 21:25Суперлига. ОКМК мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади, Урганчда "Хоразм" зафар қучди  10 21:08"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  24 20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  28 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  7 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  7 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  19 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  23

Суперлига. "Навбаҳор" Бекободда мағлуб бўлди News

Суперлига. "Навбаҳор" Бекободда мағлуб бўлди

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди. 20-дақиқада Исоқжоновнинг 18 метрлардан тепган тўпини Акбар Тўраев ушлаб олди. 23-дақиқада Нўъмоновнинг тепган тўпини Илёсов қийинчилик билан қайтариб қолишга эришди.

31-дақиқада Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан яккама-якка чиқиш имконига эга бўлганди. Тўраев тўпни ўз вақтида қайтаришга эришди. 32-дақиқада Ўруновнинг 17 метрлардан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

33-дақиқада Исоқжоновнинг жарима зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди. Такрорий зарба эса ноаниқ кўриниш олди. 37-дақиқада бурчак зарбасидан кейин хавфли вазият юзага келди. Ўруновнинг якуний зарбаси эса ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

39-дақиқада Жўрабоевнинг 17 метрлардан тепган тўпи йўналиши бироз ноаниқ кетди. 42-дақиқада Исаевнинг зарбаси ҳам ноаниқ кўриниш олди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. 

47-дақиқада ҳимоядаги хатодан сўнг Исломбек Исоқжонов жарима майдони ташқарисидан Акбар Тўраев дарвозасини ишғол қилди - 1:0.

75-дақиқада Турғунбоевнинг тепган тўпини ҳимоячи майдон ташқарасига чиқариб юборди.

Ўйинда "Металлург" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 



Суперлига / 29-тур
4 ноябрь, якшанба
“МЕТАЛЛУРГ” – “НАВБАҲОР” 1:0
Бекобод. “Металлург” марказий стадиони.
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Раҳимбек Каримов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Бахтиёр Маметов.

Гол: Исломбек Исоқжонов 47, - 1:0.  

“Металлург”: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Зоир Жўрабоев, 5. Аббос Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев, 8. Шаҳзод Шайманов (87. Баҳодир Пардаев, 83), 10. Ислом Исоқжонов (90. Зафар Тўраев, 70), 15. Зоҳид Абдуллаев,  28. Станислав Андреев, 37. Шерзод Файзиев, 42. Худойшукур Сатторов, 77. Муҳаммад Исаев.
Захира: 1. Зафар Сафаев, 6. Иброҳим Йўлдошев, 11. Муҳаммаджон Султонов, 22. Давронбек Умиров, 88. Аброр Хусинов, 91. Павел Смоляченко, 92. Отабек Зокиров.

“Навбаҳор”: 45. Акбар Тўраев, 5. Игорь Голбан, 6. Остон Ўрунов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 9. Дилшод Жабборов, 10. Азизбек Турғунбоев, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (17. Сардор Сулапймонов, 55), 24. Давронбек Ҳошимов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Томислав Пайович.
Захира: 35. Дилшод Ҳамроев, 29. Ҳожиакбар Юнусов, 77. Музаффар Абдуллаев, 96. Билолжон Тошмирзаев.

Огоҳлантиришлар: Исломбек Исоқжонов 26, Зоир Жўрабоев 60, Дилшод Жабборов 60, Жаҳонгир Меҳмонов 65, Шаҳзод Шайманов 66, Томислав Пайович 90+3, Станислав Андреев 90+4.


Rating: +8   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика