Latest news

00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0

Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум"га учта гол урди News

Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум"га учта гол урди

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 22-дақиқа. Бобур Юлдошев кутилмаганда тўпни ўз жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнади ва бош ҳакам фарғоналиклар дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилади... Неманья Йованович рақиб посбонига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 0:1.

29-дақиқада Мурод Бобожоновнинг берган зарбаси рақиб ҳимоячисининг қўлига теккани учун бош ҳакам "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгилади. Евгений Черемесин Бобурбек Юлдашев тепган тўп йўналишини аниқ топди ва ҳисоб ўзгармади.

43-дақиқада Абдураҳмон Абдулҳақов  ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

61-дақиқада майдон эгалари ҳужумчиси Мурод Бобожонов бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол киритди - 2:1. 

82-дақиқада Исломбек Каримов яқин масофадан кучли зарбаси билан ҳисобни оширди - 3:1. 

Ўйинда "Нефтчи" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 


18:00 - “НЕФТЧИ” – “ҚИЗИЛҚУМ” 3:1
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Тимур Гайнуллин, Александр Буров, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.
Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Голлар: Неманья Йованович 23 пенальти, - 0:1. Абдураҳмон Абдулҳақов 43, - 1:1. Муродбек Бобожонов 61, - 2:1. Исломбек Каримов 82, - 3:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Бобурбек Юлдашев 29 (дарвозабон)

"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов, Жалил Кимсанов, Муродбек Бобожонов (Абдужамол Исроилов, 87), Аброр Исмоилов, Ҳусниддин Ғофуров, Абдураҳмон Абдулҳақов (Исломбек Каримов, 68), Игорь Таран (Достонбек Тошматов, 78), Бобурбек Юлдашев, Шодиёр Хожиматов, Шерзод Ҳакимов, Достонбек Турсунов
Захира: Музаффар Абдуллаев, Анвар Бердиев, Дилёрбек Эрматов, Андрей Сидоров, Достон Абдураҳмонов, Миржалол Неъматов,

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Суҳроб Ярашев (Акмал Рустамов, 57), Алишер Саноев (Ҳумоюн Абдуалимов, 58), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Самандар Шодмонов, Муҳсин Убайдуллаев, Элдор Бойматов, Неманья Йованович, Салим Мустафоев
Захира: Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Орзу Раззоқов, Элгужа Григалашвили, Миржалол Қосимов, Аббос Абдукаримов, Бекзод Ғанижонов


Neftchi

Abdurakhmon Abdulkhaqov - 43', Murod Bobojonov - 61', Islom Karimov - 82'

2#Суперлига 7-12. Round 26

19/10/2018, 18:00

1
:
3
Finished

Qizilqum

Nemanja Jovanovic - 23'

45'
90'
43'  Abdurakhmon Abdulkhaqov
61'  Murod Bobojonov
82'  Islom Karimov
23'  Nemanja Jovanovic


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика