Latest news

21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  3 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  1 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  10 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5

Эртага U-19 Осиё чемпионати старт олади News

Эртага U-19 Осиё чемпионати старт олади

Эртага Индонезияда яна бир қизиқарли мусобақага старт берилади.

Осиё ўйинлари ва Паралимпия ўйинларидан сўнг Индонезия футбол бўйича U-19 мусобақасини ҳам ўзида ўтказади. Ушбу мусобақада 16та жамоа иштирок этади ва якунда кучли тўртликка кирган жамоалар келаси йил Польшада бўлиб ўтадиган U-20 жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.

Иштирокчи жамоалар

"А" гуруҳи - Индонезия, БАА, Қатар, Хитой Тайпейи
"В" гуруҳи - Япония, Ироқ, Таиланд, КХДР
"С" гуруҳи - Вьетнам, Жанубий Корея, Австралия, Иордания
"D" гуруҳи - Саудия Арабистони, Тожикистон, Хитой, Малайзия

Ўйинлар қайси стадионда бўлади?

4 ноябрга қадар давом этадиган U-19 Осиё чемпионати учта стадионда ўтказилади. Баҳслар Жакартадаги "Гелора Бунг Карно", "Патриот Кандрабхага" ва "Пакансари" ўйингоҳларида бўлиб ўтади. Мусобақага эртага, 18 октябрь куни БАА - Қатар учрашуви билан старт берилади. U-19 Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи финал ўйини 4 ноябрда "Пакансари" стадионида ўтказилади.

Мусобақанинг қисқача тарихи

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати илк бор 1959 йилда ўтказилган бўлиб, бунда Жанубий Корея ғолиб чиққан. Кореяликлар мусобақа тарихида жами 12 марта ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлишган. 2008 йилдан бошлаб мусобақага расман U-19 Осиё чемпионати номи берилган ва ҳар икки йилда ўтказиб келинади. Индонезияда ўтказиладиган навбатдаги турнир 40-мусобақа сифатида тарихдан жой олади.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика