Latest news

20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  0 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  5 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  37 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  34 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0

Эктор Купер: "Машариповда Осиё Кубогига бориш учун имконият бор" News

Эктор Купер: "Машариповда Осиё Кубогига бориш учун имконият бор"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Эктор Купер иштирок этди.

"Доимо ғалаба қозониш ёқимли. Шу боис хурсандман. Биринчи навбатда натижа учун эмас ўйинимиз анча яхшиланганидан хурсандман. Эрон билан ўйинни эсласак ўша баҳсдаги хатоларга йўл қўймадик. Ҳимоявий жиҳатдан тартиб билан ҳаракат қилдик. Ярим ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳам яхши ўйнадик. Ҳужумда эса ҳали қиладиган ишларимиз бор. Футболчиларга кўпроқ гол уриш учун бироз совуққонлик етишмади. Умуман олганда бугунги ўйинда натижадан ҳам, ўйинчиларнинг ҳаракатларидан хурсандман", - дейди Эктор Купер.

- Икром Алибоев бугун чап қанотда ўйнади. У фаолиятида ҳеч қачон қанотда ўйнамаган. Бу футболчига майдондан жой топиб бериш учун қанотда қўйилдими?

- Тўғри айтдингиз. У доимо майдон марказида ўйнаган. Бу футболчи жуда чаққон ва тезкор. Шу боис уни қанотда синаб кўришга қарор қилдим.

- Жалолиддин Машарипов 6 ойга дисквалификация қилинди. У терма жамоанинг ўртоқлик ўйинларида майдонга туша олмайди. Бу футболчининг Осиё Кубогига бориш имкониятини қанчалик пасайтириб юборди?

- Тўғри у терма жамоа сафида 6 ой ўртоқлик учрашувида майдонга туша олмайди. Лекин унинг клубдаги фаолиятини кузатиб бораман. Уни ноябрь ойидаги йиғинга чақиришим ҳам мумкин. Ўртоқлик ўйинида майдонга тушмаса ҳам машғулотларда қатнашиши мумкин. Машарипов яхши савиядаги футболчи, шу боис унинг Осиё Кубогига бориш имконияти бошқаларники билан бир хил.



- Иван Нагаев захирадан майдонга тушди ва жароҳати боис алмаштирилди. У ўйинга тайёр эмасмиди ёки йиғиндаги жисмоний машғулотларни кўтара олмадими?

- Нагаевнинг жароҳатини футболчиларга берилаётган юкламалар билан боғламаган бўлардим. Футболчилар терма жамоада жисмоний машғулотларни кўп ҳам бажаришмайди. Улар асосан клубдан тайёр бўлиб келишади. Нагаев билан ўйиндан кейин гаплашдик, унинг ҳолати яхши.

- Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида сиз ҳужумкор ўйин кутманглар дегандингиз. Бугун эса 90 дақиқа давомида ҳужумкор ўйин намойиш этилди. Бу рақибни чалғитиш учун айтилганмиди ёки вазият шуни тақозо этдими?

- Айтиш мумкинки жамоанинг ўйинини ҳужумкор ёки ҳимоявий деб бўлмайман. Бугун кўпроқ тўпни қайтариб олган жойимиз ҳужум чизиғида бўлди, шу боис кўпроқ ҳужум қилдик. Мен ўйинчиларга бугун ҳимоявий ёки ҳужумкор ўйин кўрсатамиз деб айтмайман. Доим тартибли ўйин тузишга уринаман. Мураббий берган кўрсатмаларни тўғри бажариш орқали ўйинимиз шаклланади.


Rating: +66   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика