Latest news

10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  0 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  1 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  1 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  2 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  9

Ўзбекистон Кубоги. АГМК қийинчилик билан ярим финалга йўл олди News

Ўзбекистон Кубоги. АГМК қийинчилик билан ярим финалга йўл олди

Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган АГМК - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйин натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 18-дақиқада Ҳумоюн Муртазоевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 37-дақиқада Сардор Абдураимовнинг зарбасини Роман Абдулов қайтарди.

56-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев бирга бир вазиятда Роман Абдуловни ожиз қолдирди - 0:1. 

76-дақиқада Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган тўпини Полвонов боши билан дарвозага тўғрилади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

78-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Камолиддин Мурзоев ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

90-дақиқада Йован Жокичнинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Энди 15 дақиқадан икки қўшимча тайм бўлиб ўтади.

111-дақиқада Владимир Бубанья АГМКни олдинга олиб чиқди - 2:1. 

120+2-дақиқада Жасур Ҳасанов дарвозабон рақиб жарима майдонига борганидан фойдаланиб катта тезликда дарвозага яқинлашиб бориб бўм бўш дарвозага гол урди - 3:1. 

АГМК ярим финалга йўл олди. 



Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал.
19 сентябрь
20:00 - АГМК – “МАШЪАЛ” 3:1  
Ҳакамлар
:  Аскер Нажафалиев,  Бахтиёрхўжа Шавкатов,  Авазбек Абдуллаев, Султонмурод Абдураҳмонов.
Назоратчи:  Сайфиддин Эрматов.
Комиссар:  Лазиз Қўчқоров
Голлар: Ҳумоюн Муртазоев 56, - 0:1. Камолиддин Мурзоев 78, - 1:1. Владимир Бубанья 111, - 2:1. Жасур Ҳасанов 120+2, - 3:1.
АГМК: Роман Абдулов, Азамат Исроилов (Ойбек Қиличев, 75) Музаффар Музаффаров, Шохназар Норбеков (Зафар Полвонов, 56), Жасур Ҳасанов, Зоҳир Пиримов (Жамшид Ҳасано, 52), Владимир Бубанья, Камолиддин Мурзоев (Жавлон Гусейнов, 87), Владислав Касминин, Йован Жокич, Алишер Саматов
Захира: Хуршид Ходжаев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Лутфулла Тўраев, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Абдумалик Абдуллаев,

"Машъал": Раҳимжон Давронов, Сардор Раҳмонов, Шохжаҳон Қиличев, Сардор Абдураимов (Воҳид Шодиев, 113), Абдуллоҳ Олимов, Ҳумоюн Муртазоев (Шаҳзодбек Убайдуллаев, 65), Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов, Искандар Шойқулов (Ҳусниддин Алиқулов, 82), Акром Баҳриддинов (Санжар Риҳсибоев, 86), Сирожиддин Қўзиев (Аҳроржон Иноятов, 76)
Захира: Шерзодбек Абдураимов, Зафарбек Акрамов, Мирзакамол Камолов, Санжарбек Зокиров

Огоҳлантиришлар: Сардор Абдураимов 54, Алишер Саматов 90+3, Владислав Касминин 94.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика