Latest news

10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  2 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0

Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди News

Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди.


Андрей Фёдоров ва Рўзиқул Бердиев 3 марказий ҳимоячи билан ўйнамоқда. "Локомотив" бугун 3-5-2 тактик схемасини маъқул кўрган бўлса, "Насаф" 3-4-2-1 тактик схемасини танлаган.

"Локомотив" марказий ҳимоя чизиғидан Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев ва Кахи Махарадзе ўрин олган. "Насаф"да эса Одил Ҳамробеков, Ғолиб Ғайбуллаев ва Умар Эшмуродов марказий ҳимоя чизиғидан ўрин олишган.

"Локомотив" учрашувнинг 6-дақиқасида ҳисобни очишга эришди. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Бикмаев боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

"Локомотив" катта ташаббус билан ўйнамоқда. Тўп назорати ва устунлик тўлиқ "темирйўлчилар" томонидан. "Насаф" эса ёш таркиби билан ҳозирча фақат ҳимояланиш билан банд.

Шароф Муҳитдиновнинг жарима зарбасидан тепган тўпи хавфли, аммо бироз ноаниқ чиқди.

"Насаф"нинг чап қанотдан ўнгга кўчган ҳужумини Шароф Муҳитдинов ўзининг кучли ва аниқ зарбаси орқали голга айлантирди - 1:1.

"Локомотив"нинг хавфли ҳужуми гол бўлишига бир баҳя қолди. Бикмаев ва Мирзаев жуда қулай вазиятда тўпни дарвозага тўғирлай олишмади. Ҳамробеков тўпни дарвоза чизиғи олдидан қайтариб юборишга муваффақ бўлди.

Қаршидан ташриф буюрган мухлислар ўз суюклиларини анча фаол тарзда қўллаб-қувватлашмоқда. "Локомотив" мухлислар гуруҳи эса ҳозирча куй-қўшиқлар ижроси билан банд.

"Насаф"нинг хавфли ҳужумини Бобир Абдихолиқов ўзининг ноаниқ зарбаси билан кўкка совурди. Бобир тепган тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Олег Зотеевнинг жарима майдончасига оширган тўпини Марат Бикмаев яна боши билан дарвозага аниқ йўллади - 2:1.

Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

Иккинчи бўлим бошланди!

Шароф Муҳитдиновнинг жарима зарбасидан тепган тўпи жонли-деворга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. "Насаф" ҳисобни тенглаштириш учун олдинга бормоқда. Аммо ҳозирча "темирйўлчилар" мудофаа чизиғи рақибнинг позицион ҳужумларини бартараф этишда бехато ўйнамоқда.

"Насаф"нинг ҳужумини "Локомотив" ҳимоячилари катта қийинчилик билан бартараф этишмоқда.

Марат Бикмаев учрашувда хет-трик қайд этди. Олег Зотеевнинг тўп узатишидан сўнг Бикмаев жарима майдончаси ичидан "Насаф" дарвозасини учинчи бор ишғол этди - 3:1.

- Ўйин тугади.


Lokomotiv

Marat Bikmayev - 6', Marat Bikmayev - 45', Marat Bikmayev - 63'

Суперлига. Round 17

18/07/2018, 21:00

1
:
3
Finished

Nasaf

Sharof Muhitdinov - 23'

45'
90'
6'  Marat Bikmayev
28'  Kakhi Makharadze
45'  Marat Bikmayev
62'  Temurkhuja Abdukhalikov (Husniddin Gofurov)
63'  Marat Bikmayev
73'  Sardor Mirzaev (Ikram Alibaev)
78'  Marat Bikmayev (Sardor Rashidov)
23'  Sharof Muhitdinov
45'  Bobir Abdikholikov
65'  Boburbek Davlatov (Islom Rashidkhanov)
73'  Islom Kenjaboyev (Amirjon Safarov)
83'  Bobir Abdikholikov (Худоёрхон Сагдуллаев)

"Локомотив" - "Насаф" 3:1 

Гол: Марат Бикмаев (6, ассист: Шуҳрат Муҳаммадиев, 45, ассист: Олег Зотеев, 63, ассист: Олег Зотеев), Шароф Муҳитдинов (23, ассист: Дониёр Нарзуллаев)

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 7. Садриддин Абдуллаев, 10. Марат Бикмаев (27. Сардор Рашидов, 78), 11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (19. Хусниддин Ғофуров, 62), 15. Сардор Мирзаев (9. Икром Алибоев, 73), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 14. Азизбек Амонов, 21. Николай Погребняк, 23. Идрис Бикмайкин, 80. Фарруҳ Ибрагимов, 88. Игорь Йелич.

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 10. Бобир Абдиҳолиқов (30. Худоёрхон Саъдуллаев, 83), 14. Шароф Муҳиддинов, 17. Дониёр Нарзуллаев, 18. Бобур Давлатов (27. Ислом Рашидхонов, 65), 20. Ислом Кенжабоев (9. Амиржон Сафаров, 73), 31. Сайдулло Раҳматов, 38. Акмал Мозговой, 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 35. Санжар Қувватов, 65. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4. Мақсуд Каримов, 6. Азизжон Ғаниев, 15. Дилшод Саитов,  28. Хуршидбек Мухторов.

Rating: -39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика