Latest news

09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  1 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  1 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  6 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  14 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  8 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  17 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  12 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5

Бен-Арфанинг "France Football" нашрида чоп этилган мақоласи: "Франциянинг услуби ва ўйини - жуда бадбашара" News

Бен-Арфанинг "France Football" нашрида чоп этилган мақоласи: "Франциянинг услуби ва ўйини - жуда бадбашара"

Айни пайтда эркин агент мақомидаги ПСЖнинг собиқ футболчиси Хатем Бен-Арфа "France Football" нашрида терма жамоа ҳақида мақола ёзди.

Бен-Арфа "France Football" газетасининг бир саҳифасини сотиб олиб, унда Франция терма жамоасининг мундиалдаги иштироки хусусида мақола чоп этди.

"Франция терма жамоасининг муваффақиятидан барча қатори мен ҳам жуда қувондим. Мухлислар, футболчилар ва Дидье Дешан қанчалар бахтли эканлигини тушуниб турибман. Лекин мен бир нарсани сўрамоқчиман, келинг тўғрисини айтамиз: Франциянинг ушбу ғалабаси ҳақиқий завқ бағишладими? Сизлар бахтлимисизлар? Мени назаримда, Франциянинг мундиалда кўрсатган услуби ва ўйини жуда бадбашара бўлди. Мен бу услуб энди Франция академияларида ва клубларда қўлланишини истамайман.

Тўғри, бу услуби жуда самарали ва фойдали. Биз рақиб хато қилишини кутамиз ва уларни бу хатолари учун тезда жазолаймиз. Франция қўллаган бу услуб фойда келтирди. Бу услубга кўникиш ва узлаштириш жуда осон. Аммо бу энди Евро-2020 саралаш босқичида иш бермайди. Франция мундиалда қўллаган услубини асирига айланади.

Францияда ҳозир ажойиб авлод етишиб чиққан. Ўйин қуришда тенгсиз бўлганлар - Гризманн, Фекир, Мбаппе, Дембеле... Бу футболчилар билан Дешан танлаган услубда ўйнаш жиноят. Франция бу каби ижрочилар билан янада чиройли, ёрқин ва кучлироқ ўйнашга қодир. Тушунинг, биз рақибга қараб ўйнашимиз керак эмас. Аксинча, Франция ўз услубини рақибга ўтказиши, ўйинни тўлиқ назорат қилиши лозим. Айнан шу жиҳат Франция футболи фалсафасига тўғри келади.

Мен месье Дидье Дешан олдида шляпамни ечаман. Лекин Франция терма жамоаси рулида Зинедин Зиданга ўхшаган мутахассисни кўришни истардим. Шундагина биз нафақат натижадан, балки ўйиндан ҳам роҳат оламиз".

(c) Хатем Бен-Арфа.


Эслатиб ўтамиз, Хатем Бен-Арфа айни пайтда эркин агент мақомига эга. Ўтган мавсумда ПСЖ аъзоси саналган ушбу футболчи Франция чемпионатида ҳам, ЕЧЛда ҳам умуман майдонга тушгани йўқ.

Rating: -45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика