Latest news

09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  0 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  1 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  13 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  1 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  18 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  10 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  12 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31

ЖЧ-2018. Мексика Швецияга йирик ҳисобда ютқазди News

ЖЧ-2018. Мексика Швецияга йирик ҳисобда ютқазди

Tags :  ЖЧ-2018
Мексика ҳамда Швеция терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви якунланди.

Мексика - Швеция 0:3

Гол: Аугустинсон 50, Гранквист 62 (пен.), Альварес 74 (автогол).

Мексика: 13.Гильермо Очоа, 3.Карлос Сальседо, 15.Эктор Морено, 16.Эктор Эррера, 21.Эдсон Алварес, 7.Мигель Лайюн (Перальта 89), 18.Андрес Гуардадо (Корона 75), 23.Хесус Гальярдо (Фабиан 65), 11.Карлос Вела, 14.Чичарито, 22.Ирвинг Лосано.

Швеция: 1.Робин Олсен, 2.Микаэль Люстиг, 3.Виктор Линделёф, 4.Андреас Гранквист, 6.Людвиг Аугустинссон, 7.Себастиан Ларссон (Свенссон 57), 8.Альбин Экдал (Хильемарк 80), 10.Эмиль Форсберг, 17.Витор Клаессон, 9.Марус Берг (Телин 67), 20.Ола Тойвонен.

Огоҳлантиришлар: Гальярдо 1, Морен 60, Лайюн 86 - Ларссон 26, Люстиг 88.

ГОЛЛАРНИ КЎЧИРИБ ОЛИШ: ТЕЛЕГРАМ

Mexico

World Cup Grp. F . Round 3

27/06/2018, 20:00

3
:
0
Finished

Sweden

Ludwig Augustinsson - 50', Andreas Granqvist - 62', Edson Alvarez - 74'

Stadium: Ekaterinburg Arena, 33061 spectators

Referee: Nestor Pitana

45'
90'
1'  Jesus Gallardo
61'  Hector Moreno
65'  Jesus Gallardo (Marco Fabian)
75'  Andres Guardado (Jesus Corona)
86'  Miguel Layun
89'  Miguel Layun (Oribe Peralta)
26'  Sebastian Larsson
50'  Ludwig Augustinsson
50'  Viktor Claesson
57'  Sebastian Larsson (Gustav Svensson)
62'  Andreas Granqvist
68'  Marcus Berg (Isaac Kiese Thelin)
74'  Edson Alvarez
80'  Albin Ekdal (Oscar Hiljemark)
88'  Mikael Lustig


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Мексика ва Швеция терма жамоалари кейинги босқичга чиқди! 

90+4. Нариги ўйинда ҳисоб очилди. VAR тизими орқали ҳакам кореяликлар гол урганини тасдиқлади. Қойил!

90+2. Мексикаликлар ҳужум уюштириш учун рақиб ҳимоясидаги тирқишларни изламоқда. Аммо бугун шведлар ишончли ҳаракат қилишяпти.

90+1. Баҳс асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Мухлис ва мухлисалар параллел учрашудаги ҳисобни кузатишмоқда. Сенсация бўладими?

89. Ўзгариш. Лайюн ўрнига Перальта майдонга тушди.

88.Микаэль Люстиг ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. Сариқ карточка.

86. Мигель Лайюнга сариқ карточка кўрсатилди. У тўп учун курашда Ола Тойвонен бошига зарба берди.

81.Мексика терма жамоаси рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди. Веланинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Ҳужумнинг иккинчи тўлқинида Чичарито тўпни дарвозабоннинг узоқ бурчагига тепди, Вела ноаниқ кетаётган зарбани тўғирлашга уринди, аммо муваффақиятсиз.

80. Ўзгариш. Экдал ўрнига Хильемарк ўйинга қўшилди.

75. Ўзгариш. Гуардадо ўрнига Хесус Мануэль Корона майдонга тушди.

74. ЯНА ГООООЛЛЛЛ!!! Бу сафар мексикаликлар гол урди, аммо ўз дарвозасига. Эдсон Альварес тўпни тепиб юборишга интилди, аммо унинг бесўнақай ҳаракатлари туфайли тўп Мексика дарвозасига бурилди.

70. Швеция терма жамоаси жарима майдончасининг ўнг томонида мексикаликлар стандарт ишлаб олишди. Фабианнинг узатмаси Чичарито зарбаси билан якунланди. Аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

67. Ўзгариш. Кисе Телин Маркус Берг ўрнини эгаллади.

65. Ўзгариш. Гальярдо ўрнига Марко Фабиан майдонга тушди.

62. ГООООЛЛЛ!  ГРАНКВИСТ! Ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Шведлар кейинги босқичга чиқишга яқин турибди!

60.ПЕНАЛЬТИ!!!! Эктор Морено ўз жарима майдончаси ичида Маркус Бергни йиқитди. Сариқ карточка. Морено кейинги баҳсни ўтказиб юборади.

59. Агар иккала ўйин шу ҳисобда якунланса, шведлар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишади, Германия эса уйига қайтиб кетади.

57. Швеция таркибида ўзгариш. Ларссон тўп учун курашдан бошидан жароҳат олди. Ўрнига Густав Свенссон майдонга туширилди.

ГОЛНИ БУ ЕРДА ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН: ТЕЛЕГРАМ

50. ГООООООЛЛЛЛ! ЛЮДВИГ  АУГУСТИНСОН! Жарима майдончасига узатилган тўпни аввалига Клаессон дарвозага буришга уринди, аммо муваффақиятсиз зарба ажойиб пасга айланди ва тўп Аугустинсон томонга ўтиб кетди. Людвиг эса чап оёғида дарвозага зарба берди ва ҳисоб очилди.

49.Ушбу баҳс билан параллел ўтаётган Жанубий Корея - Германия учрашувида ҳам ҳисоб очилгани йўқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди! Давом этамиз.



ТАНАФФУС!

45+1. Мексикаликлар чиройли ҳужум ташкил этишди, тўп яна чап қанотдан марказга узатилди, бироқ ҳимоячи узатмани бир амаллаб қайтариб юборди.

45.Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41.Ажойиб узатма! Гальярдо чап қанотдан ерлатиб тўпни жарима майдончасига узатди, бироқ уни дарвозага буриб юборадиган футболчи топилмади.

39. Карлос Вела ўз жамоасининг комбинацион ҳужумини зарба билан якунланди, аммо тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

31. ОЧОААААА! Маркус Берг қанотдан узатилган тўпни дарвозага бурди, Гильермо Очоа эса яқин масофадан йўлланган зарбани майдон ташқарисига чиқариб юборди. Қойил!

30. ЙЎҚ! Ҳакам пенальти йўқлигини маълум қилди, ўйин давом этади.

29. Чичарито ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Бош ҳакам VAR тизими томон ошиқмоқда. Пенальти белгиланиши эҳтимоли катта.

26. Сариқ карточка. Ларссон Лосано билан тўп учун курашда оёғини хавфли кўтарди. Агар Швеция кейинги босқичга чиқса Себастиан Ларссон ўз жамоасининг битта учрашувини ўтказиб юборади.

17. ВЕЕЕЛЛАА! Швецияликлар ўз жарима майдончаси олдида тўпни олдириб қўйишди. Мексикаликлар майда паслар орқали тўпни Велага узатишди. Карлос эса чап оёғи билан рақиб дарвозасининг узоқ бурчагига зарба берди, тўп дарвозанинг яқинидан ўтиб кетди.

12. БЕЕЕРГГГ! Бурчакдан узатилган тўпни Гранквист бош билан дарвозага буришга уринди, бироқ тўп тезлиги катта бўлмади. Маркус Берг эса ушбу тўпга қачи услубида зарба берди ва тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Хавфли вазиятлар борасида европаликлар устунлик қилишмоқда.

5.ЗАРБАААА! Форсберг жарима зарбасидан гол уришга ҳаракат қилди. Очоа дарвоза тўсини остига кираётган тўпни чизиқ устида уриб юборди ва хавф бартараф этилди.

4. Гильермо Очоа ҳакам фикрича тўпни жарима майдончаси ташқарисида ушлаб олди. Шведларда стандарт вазият...

2. Шведлар илк дақиқалардан хавфли ҳужум уюштиришга муваффақ бўлишди. Мексикаликлар ўз жарима майдончаси ичидаги тўпни бир амаллаб узоқлаштиришди.

1.Учрашув бошланди ва сариқ карточка. Гальярдо ўйинга старт берилиши билан иккинчи қаватда тўп учун курашда Ола Тойвоненга нисбатан қоида бузди ва огоҳлантирилди.

- Айни дамда гуруҳ жадвалидаги ҳолат шудай

1.Мексика - 6 очко

2.Германия - 3 очко

3.Швеция - 3 очко

4.Жанубий Корея - 0 очко

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бир еча сониялардан сўнг Мексика ҳамда Швеция терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувига старт берилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика