Latest news

21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  171 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  7 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  2 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2 17:20Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин  5 16:57"Мен умримда бунақасини кўрмаганман". Зидан Ямалнинг истеъдодини эътироф этди  9

ЖЧ-2018. Аргентина – Хорватия 0:3 News

ЖЧ-2018. Аргентина – Хорватия 0:3

ЖЧ-2018 "D" гуруҳидан ўрин олга марказий учрашув Аргентина ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаси бўлиб ўтади.

ЖЧ-2018. 

«D» гуруҳи.

Аргентина – Хорватия

«Стадион Нижний Новгород»

Бошҳакам: Равшан Эрматов.

Аргентина – Кабальеро, Отаменди, Меркадо, Тальяфико, Маскерано, Перес, Сальвио, Меса, Акунья, Месси, Агуэро.

Хорватия –   Субашич, Ловрен, Стринич, Врсалько, Вида, Модрич, Брозович, Перишич, Ракитич, Ребич, Манджукич.


Диққат қилинг! Равшан Эрматов бугунги учрашувни бошлашга рухсат берди.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!

Томонлар беллашувни эҳтиёткорлик билан бошлашди....

УҲҲ!!! Хорватия терма жамоасининг илк ҳавфли ҳужумчи гол билан якунланшига бир баҳя қолди. Вилли Кабальеро Перишичнинг ерлатиб йўллаган кучли зарбасини майдон ташқарисига чиқариб юборди....

Беллашувнинг дастлабки 10 дақиқаси ортда қолди. орватияликлар ҳозирча рақибдан яхшироқ кўринишмоқда. Месси ва унинг жамоадошлари европаликлар дарвозаси олдида хавфли вазият ярата олишгани йўқ.

13-дақиқа. Аргентинаикларнинг илк хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан жарима майдончасига узатиб берилган тўпни хорватияликлар бартараф этишди. 

Аргентиналик мухлислар....

Хорватия терма жамоаси мухлисаси....

Учрашувга қайтамиз. Майдон марказида Ракитичга нисбатан қўполлик ишлатилди ва "Барселона" футболчисига ўрнидан туришига ёрдам бериб юборди... Учрашув майда фолларга бой бўлаяпти. Бир вазиятда Маскерано ва Месси "синхрон" тарзда Равшан Эрматовга эътироз билдиришди. Ҳакамимиз хотиржам тарзда уларнинг "оғзини ёпди".

22-дақиқа. Маркус  Акуньянинг чап қанотдан ҳаволатиб хорватияликлар жарима майдончасига узатиб берган тўпи кутилмаганда тўсин билан "кўришиб" майдонга қайтди...

31-дақиқа. Хорватиялик ҳимоячилар қўпол хатога йўл қўйишди. Перес деярли бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ола билмади. Месси жамоадошлари ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлишган эди.

33-дақиқа. Ўнг қанотдан Аргентина жарима майдончасига узатилган тўпни Манжукич яқин масофадан дарвозага йўллашга уринди. Аммо тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди... 

Ҳа, учрашув ростан кескин курашларга бой бўлаяпти. Футболчилар умуман ўзлариниям, рақибниям аяб ўтиришаётгани йўқ. Равшан Эрматов эса хотиржамлик билан ўйинни бошқариб бормоқда... Ҳозирча...

Дарвоқе, Аргентина афсонаси Диего Марадона доимгидек бугунги учрашувни стадиондан томоша қилаяпти. Эмоция билан... 

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ҲИСОБ ОЧИЛГАНИ ЙЎҚ 0:0

Иккинчи бўлим бошланди!

52-дақиқа. Серхио Агуэро ажойиб имкониятга эга бўлди ва чап оёқда кучли зарба йўллади. Аммо хорватиялик посбон тўпни эгаллаб олди...

ГОООООЛЛЛЛ!!!!! Кабльеро нималар қилаяпсан.......... Ребич ажойиб зарбаси билан Кабальеронинг "совға"сини ерга туширмасдан дарвозана аниқ йўллади -0:1.

64-дақиқа. Субашич аргентиналикларнинг кетма-кет дарвоза йўллаган зарбаларини бартараф этди. Қойил!

66-дақиқа. Хорватларнинг жавоб ҳужуми. Манджукич ҳисобни оширишига бир баҳя қолди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига орқа тарафдан бориб тушди...

Аргентина терма жамоаси ташаббусни ўзи қўлига олиб кема-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Хорватия эса қарши ҳужумни пойламоқда...

ГООООООЛЛЛЛЛ!!!! Лука Модричдан супер-мупер гол! Ёрворди бола! 2:0


86-дақиқа. Ракитичнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинига билан "кўришиб" қайтди. Браво, Иван!

Учрашувга тўрт дақиқа қўшиб берилди...

ГООООЛЛЛЛ!!!!!! Иван Ракитич-3:0. Хорватлар "хўрлашди". Узр, Месси. Эҳ, Аргентина!

Rating: +76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика