2027 йилги Осиё Кубоги Ўзбекистонда бўлиши мумкин News

2027 йилги Осиё Кубоги Ўзбекистонда бўлиши мумкин

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди.

"Осиё Кубоги-2027 катта эҳтимол Ўзбекистонда бўлиши мумкин. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифанинг юртимиздаги ташрифи чоғида ушбу масала ҳам кўтарилиши мумкин. Ажойиб иш бўларди. Катта мусобақа муҳити бошқачада барибир. Осиё Кубогидан кейин эса мусобақа учун барпо қилинадиган меҳмонхона-ю, стадион ва машғулот майдонлари, футбол инфратузилмаси бизга фойдага қолади. Футболга бўлган муносабат, ёндошув янги поғонага чиқади. Шу боисдан ҳам Осиё Кубогига мезбонлик қилиш учун қаттиқ ҳаракат зарур", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида.

Маълумот учун, 2023 йилги Осиё Кубоги Хитой мамлакатида бўлиб ўтади.

Rating: +127   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика