Latest news

08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  0 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  1 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  10 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  5 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1

2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум News

2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум

Сентябрь ойида сотувлар бошланади.

2026-йилги жаҳон чемпионати чипталарини сотиш дастурининг биринчи босқичи 2025 йил 10 сентябрда бошланиши Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) расмий сайтида эълон қилинди.

10 сентябрдан бошлаб мухлислар чипта сотиб олиш учун ариза топширишлари мумкин. Агар аризалар сони чипталар сонидан ошиб кетса, ғолиблар тасодифий танлов асосида аниқланади. Чипталарга бўлган юқори талаб кутилаётгани сабабли, улар босқичма-босқич чиқарилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, мухлисларга ҳозирданоқ ФИФА сайтидаги махсус бўлимда рўйхатдан ўтиш ва алоҳида идентификатор яратиш тавсия этилмоқда. Бу идентификаторсиз чипталарни сотиб олиш имконсиз бўлади.

"АҚШда ўтказилган клублар жаҳон чемпионатининг мисли кўрилмаган муваффақиятидан сўнг, жаҳон чемпионатига бўлган қизиқиш янги чўққиларга кўтарилмоқда. Биз бутун дунёни яна бир бор Шимолий Америкада кутиб олишни интизорлик билан кутмоқдамиз. У ерда Канада, Мексика ва АҚШ тарихдаги энг улкан ва кўламдор спорт тадбирини ўтказади," - деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

2026-йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Бу турнирда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Мусобақанинг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими декабрь ойида ўтказилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика