Latest news

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  5 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

2023 йилги мавсум эрта бошланади. Ёзги чиллада футбол ўйналмайди News

2023 йилги мавсум эрта бошланади. Ёзги чиллада футбол ўйналмайди

ЎзПФЛ Ижроқўми 2023 йилги мавсум юзасидан қарорлар қабул қилинди.

"Сир эмаски, глобал исиш оқибатида ёзги вақтларда футбол учрашувларини ташкил қилишда муаммолар мавжуд. Иссиқ об-ҳаво футболчиларнинг жисмоний ҳолатига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бунинг олдини олиш мақсадида ЎзПФЛ қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. 2021 йилдан бошлаб Суперлига клублари иштирокидаги ўйинлар ёз ойида 20:00 дан эрта бошланмайдиган бўлди. 2023 йилдан бошлаб Про лигада ҳам бу амалиёт қўлланилади ва етарли даражада ёритиш тизими мавжуд бўлмаган стадионларга нисбатан чеклов ўрнатилади.

Биз шу билан чекланиб қолмаймиз. Боиси ОФК ҳам мусобақалар ўтказишда қатор ўзгаришларни амалга оширмоқда. Масалан, Чемпионлар лигаси турнири куз-баҳор мавсумига ўтиш арафасида. Бироқ Ўзбекистондаги об-ҳаво шароити ва айниқса қиш фаслида стадионларимиздаги ҳолат бизга бирданига кескин қарор қабул қилиш имконини бермайди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Ижроқўми асосий масала сифатида ёзнинг чилласида футбол учрашувларини ўтказмаслик масаласини муҳокама қилди. Режага кўра, 2023 йилдан бошлаб мусобақалар 25 июн ҳамда 5 август оралиғида ўтказилмайди. Йўқотилган кунлар эса феврал ҳамда декабр ойларидаги кунлар орқали компенсация қилинади. Аниқроқ айтганда, 2023 йилги мавсум февралнинг иккинчи қисмидан бошлаб старт олади ва у декабрнинг илк декадасини қамраб олгани ҳолда якунланади. Мазкур ҳолатда 40 кун ёзда ҳамда 60 кун қишда футбол учрашувлари ўтказилмайди. Одатда Ўзбекистон футбол клублари 30 кун ёзда ҳамда 90 кун қишда мусобақаларда иштирок этмасди. Бу эса футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги масаласига ҳам салбий таъсир кўрсатади. ЎзПФЛ мусобақаларсиз кунлар сонини камайтириш, мусобақалар давомида ўйинлар-кетлиги ва кунлар оралиғини оптималлаштиришни мақсад қилган. Зеро Англия, Испания, Италия каби мамлакатларда мусобақаларсиз кунлар сони нисбатан камроқ. Биз эса бошланишига Лига кубоги мусобақаси орқали, кейинчалик Суперлигада жамоалар сонини 16 тага етказиш орқали учрашувлар сонини босқичма-босқич ошириб боришни режалаштирдик.

2023 йилги мавсумни 15 февралдан кейиноқ бошлаш масаласини ЎзПФЛ ўз Ижроқўмига 1 та таклиф ва 2 та сабаб билан тушунтирди. Таклиф сифатида 2022 йилги мавсумни эртароқ — 21 ноябрга қадар якунлаш масаласи берилди. Сабаб сифатида эса “Насаф” футбол клубининг Чемпионлар лигасидаги иштироки ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштироки кўрсатилди.

“Насаф” Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтди. Эндиликда қаршиликлар плей-офф учрашувларини 4 февралдан бошлашга мажбур. Бу эса бошланишига клубга ноқулайлик туғдиради. Қолаверса, “Насаф” ва қолган жамоаларнинг мавсумга тайёргарлик режаси ҳам бир-биридан кескин фарқ қилмаслиги муҳим аҳамият касб этади. Яъни, “Насаф” қолган жамоалардан камида икки ҳафта эртароқ юришга мажбур. Агар чемпионат март ойида старт олса, мазкур фарқ салкам 1 ойгача ошиб кетиши ҳамда жамоалар орасида номутаносиблик пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Шунингдек, ЎзПФЛ 2023 йилги тақвимни шакллантиришда миллий терманинг Осиё кубогидаги иштирокини ҳам инобатга олишга мажбур. Осиё кубоги 16 июндан эътиборан старт олади. “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”дан келиб чиқиб, Сречко Катанец қитъа чемпионатигача 14 кун вақт қолганида футболчиларни йиғинга жалб қилишга ҳақли. Шундан келиб чиқсак, миллий термага нисбатан кўпроқ футболчи етказиб бераётган клубларда 31 майдан кейин расмий учрашувларда иштирок этиш борасида муаммо юзага келади. Мана шу жиҳатни инобатга олиб, ЎзПФЛ мусобақанинг биринчи босқичини 15 феврал — 31 май оралиғига режалаштирди. Миллий термалар йиғин бошлаган вақтда эса Лига кубоги мусобақасига старт бериш кўзда тутилди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси нафақат ўзимизнинг, балки қўшни республикалар термаларининг ҳам Осиё кубогида иштирок этишини тилайди. Зеро бу бизга Лига кубоги мусобақаси масаласида якдил қарор қабул қилишда қулайлик тақдим этиши мумкин", —  дейилади хабарда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика