Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  5 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

2020 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги учун аккредитация жараёни бошланди News

2020 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги учун аккредитация жараёни бошланди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси матбуот хизмати 2020 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилади.

2020 йилги Суперлига, Про-Лига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларини бевосита стадионнинг ўзида ёритишни мақсад қилган барча турдаги ОАВ вакиллари ўз ҳодимлари рўйхати киритилган аризани 3 февраль кунидан 21 февралгача ЎзПФЛ матбуот хизмати электрон почтаси (uzpflmedia@gmail.com) га жўнатишлари талаб этилади.

Аккредитацияга ариза бериш наъмунаси ва талаблари билан ЎзПФЛ расмий сайтининг "Hujjatlar" бўлимидаги "Аккредитациядан ўтказиш тартиби" файлини кўчириб олиш орқали танишиш мумкин.

Маълумот ўрнида, 2013 йилда ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан "Аккредитациядан ўтказиш тартиби" ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация бериш жараёнида эътибор қаратиладиган жиҳатлар батафсил кўрсатиб ўтилган.

Қайд этиш жоиз, аккредитация спортга ихтисослашган интернет-нашрлари ҳодимларига нашрнинг Ўзбекистон қонунчилигига асосан расман рўйхатдан ўтганлиги ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000дан ортиқ бўлишига қараб берилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаб ўтамиз, 2020 йилги мавсум учун барча турдаги аккредитация карталари фақат ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан берилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика