Latest news

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

2018 йилдан назоратчилар ишига ўзгартиришлар киритилади News

2018 йилдан назоратчилар ишига ўзгартиришлар киритилади

Кеча "Чиғатой" спорт базасида Олий лига ва Биринчи лигада иштирок этувчи ҳакамлар назоратчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон футбол федерацияси Ҳакамлар ва назоратчиларни тайинлаш бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов олиб борди.

Йиғилиш давомида 2017 йил мавсум якунлари, ўтказилган ўйинлар давомида ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хатолар, ушбу хатоларнинг юзага келиши сабаблари танқидий кўриб чиқилди.



Шунингдек, ҳакамлар ҳаракатларини кузатиб борадиган назоратчилар аҳамияти, ҳакамлар савиясини ошириш борасида назоратчилар томонидан берилган вазифалардаги хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, янги мавсумдан бошлаб ҳакамлар назоратчилари ишига ўзгартиришлар киритилиши, учрашувларни юқори савияда бошқарилишида уларнинг масъулияти оширилиши, ҳакамлар билан биргаликда назоратчилар ҳам ўз ишларига эътиборли бўлишлари зарурлиги ҳакида айтиб ўтилди

Йиғилиш сўнгида 2018 йилги чемпионатда ҳакам назоратчилари томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳакида маълумотлар бериб ўтилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика