2018 йил Тожикистон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган Эҳсони Панчшанбе "Навбаҳор"га ўтди
		
		31 aug 2020 09:38
        News	
	 
				 
				2018 йил Тожикистон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган Эҳсони Панчшанбе "Навбаҳор"га ўтди
Душанбенинг "Истиқлол" клуби ярим ҳимоячиси Эҳсони Панчшанбе "Навбаҳор" билан шартнома тузди.
			"Навбаҳор" футболчини сотиб олиш борасида "Истиқлол"га расмий таклиф билан чиқди. Тожикистон чемпиони таклифни ўрганиб чиқиб, футболчини сотишга рози бўлди. Бу ҳақда "Истиқлол" клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Эҳсони Панчшанбе "лочинлар" билан 2022 йил охиригача шартнома тузди. Футболчи янги клуби сафига 3 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин қўшилади.
1999 йил туғилган футболчи 4 марта Тожикистон чемпиони бўлди, 3 марта Тожикистон кубоги соҳибига айланди, 2 марта Тожикистон Суперкубогини қўлга киритди. Ҳозирга қадар Тожикистон терма жамоаси сафида 19та ўйинда майдонга тушган. Эҳсони 19 ёшида, 2018 йил Тожикистон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилганди.

            Link            :         
                    Source                : championat.asia
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments