Latest news

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

2017 йилдаги иккита мундиал ҳам Ўзбекистонсиз ўтади News

2017 йилдаги иккита мундиал ҳам Ўзбекистонсиз ўтади

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионатининг чорак финалида Эронга ютқазиб қўйди.

Шу тариқа, жамоамиз ярим финалга ва кейинги йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган мундиалга чиқа олмади.

Ўтган ойда Ўзбекистон U-16 терма жамоамиз Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионатида чорак финалда тўхтаган ва Жаҳон чемпионати чиптасидан қуруқ қолганди.

2017 йилги иккала мундиалда ҳам Ўзбекистон жамоаси иштирок эта олмайди. Охирги бор 2007 йилда шундай ҳолат кузатилганди.

Қуйида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари иштирок этган мундиаллар ҳақида маълумот берамиз:

2003 йил - Ўзбекистон U-20
2007 йил - йўқ
2009 йил - Ўзбекистон U-20
2011 йил - Ўзбекистон U-17
2013 йил - Ўзбекистон U-17 ва Ўзбекистон U-20
2015 йил - Ўзбекистон U-20
2017 йил - йўқ

Эслатиб ўтамиз, кейинги йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига Ҳиндистон мезбонлик қилади. Ёшлар ўртасидаги мундиал ҳам Осиё қитъасида ташкил этилади. Жанубий Корея мезбон сифатида танланган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика