Latest news

07:52Расман. Италиялик футболчи фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради  0 07:26U-23 Осиё кубоги. Бугун бизни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  2 03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  3 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  2 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  1 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  4 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  4 00:44Риёд дербиси "Ал Ҳилол"ники! Роналду гол урди, аммо Инзаги жамоаси ғалабага эришди  16 00:09U-23 Осиё Кубоги. Қирғизистон ва Саудия гуруҳда қолиб кетди  9 23:53"Реал" футболчилари Алонсонинг истеъфосидан "шок"да. Улар бу хабарни клуб расмий баёнотидан билишган  8 23:21"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда  20 22:58РАСМАН: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" футболчиси!  5 22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  32 22:17ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!  69

Ўзбекистон Президенти жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди News

Ўзбекистон Президенти жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 июнь куни Москвага ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари ушбу мамлакатда бўлиб ўтаётган футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди. 

Шавкат Мирзиёев “Лужники” олимпия комплексида ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди. 

Мазмунли ғоявий ечим, ноёб техник имкониятлар асосида тайёрланган тантанали тадбир томошабинларга катта завқ бағишлади. Машҳур эстрада юлдузлари жўрлигида жаҳон чемпионатининг расмий қўшиғи ижро этилди. Бутун дунёдан келган мухлислар футбол оламининг энг нуфузли мусобақасида иштирок этаётган мамлакатлар жамоаларини қутлади.

Президентимиз олий мартабали меҳмонлар қаторида Россия ва Саудия Арабистони миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилди. Хорижий давлатлар раҳбарлари билан самимий мулоқотлар ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Тошкентга жўнаб кетди.

Rating: +128   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика