Latest news

10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  26 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  13 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  25 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  7 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2

Лео Месси 2015 йилда 10 нафар бўлажак футбол юлдузини санаганди. Улар ҳозир қаерда? News

Лео Месси 2015 йилда 10 нафар бўлажак футбол юлдузини санаганди. Улар ҳозир қаерда?

2015 йилда Adidas Лео Мессидан дунёнинг энг истиқболли ўн нафар футболчисини танлашни сўради. Бу йигитлар ҳозир қаерда ўйнаётганини ҳамда аргентиналик футболчининг башорати қанчалик тўғри эканини текшириш вақти келди.

Аккурсио Бентивенья, 25 ёш

2015 йилда у "Палермо"да истиқболи бор истеъдод эгаси эди, аммо якунда у жамоа таркибида бор-йўғи 7 та ўйин ўтказди — кейин эса ижарага саёҳатга чиқди. У ҳозирда C Сериянинг "Юве Стабия" клубида ҳужумчи сифатида ўйнайди. Аккурсио бошқа "Ювентус"ни орзу қилган бўлса керак.


Жереми Бога, 25 ёш

"Челси" аъзоси ва спорт сайтларидаги энг кулгили сарлавҳаларнинг бош қаҳрамони. У Лондонда қолмади, лекин "Сассуоло"да ўзини аъло даражада кўрсатди ва ҳозир "Аталанта"га кўчиб ўтиш арафасида турибди. Футболчи Гасперини қўл остида супер юлдузга айланишига ишонамиз.


Максвелл Корне, 25 ёш

Тахминлардан сўнг, Корне "Лион"нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди, клубда олти йил ўйнади ва кейин Кот-д'Ивуар терма жамоасига чақирилди. У ўтган ёзда "Бёрнли"га 15 миллион эвро эвазига кўчиб ўтди.


Кенеди, 25 ёш

2015 йилдан бери футболчи "Челси"га тегишли, ҳатто асосий жамоада бир қанча ўйинларда иштирок этган (2016/17 йилги мавсумда Премьер-лигада ғолиб чиққан), лекин асосан ижарама-ижара саёҳат қилмоқда, ҳозирда у ватани Бразилиянинг "Фламенго" шарафини ҳимоя қилмоқда. 


Рони Лопеш, 26 ёш

Португалиялик ярим ҳимоячи ҳам Кенедига ўхшаб ҳеч қаерда ўз ўрнини топа олмади. У ҳам кўплаб клубларда ўйнаган, "Севилья"га тегишли футболчи ҳозирда "Олимпиакос"да ижара асосида тўп суради. 2018 йилда у Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун Португалия терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхатига киритилди, аммо якунда у ушбу турнирда иштирок этиш бахтига муяссар бўла олмади.


Алексей Миранчук, 26 ёш

Бу футболчи ҳақида "Аталанта"даги ўйинлари орқали маълумотга эга бўлсангиз керак. Евро-2020 да иштирок этган россиялик футболчи "Женоа"га ўтиш арафасида турибди.


Кайри Шелтон, 28 ёш

Ҳужумчи МЛСда "Нью-Йорк Сити" шарафини ҳимоя қилади, унинг Европага сафари (Падерборн) муваффақиятсиз якунланди ҳамда у АҚШга қайтди. 28 ёшида у янги чўққига чиқиши даргумон, шу боис Месси тахмини бу футболчида ўз исботини топмади.


Жеймс Уилсон, 26 ёш


"Манчестер Юнайтед" мухлислари унинг 2014 йилги дебютидаги дублини эслаб чиқаришмаган бўлса керак. Уилсон узоқ вақтдан бери клубнинг умиди ҳисобланарди, аммо афсуски, у юқори савиядаги ўйин намойиш эта олмади, ҳозирда футболчи "Порт-Вейл"да тўп суради.


Тимо Вернер, 25 ёш

Лео ушбу рўйхатдаги энг таниқли футболчи. У асосий таркиб футболчиларидан бири сифатида "Челси"га Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига ёрдам берди, аммо унинг Англиядаги фаолияти нотекис руҳда давом этмоқда, унинг баъзи голларидан кўра кўпроқ мемлари машҳурроқ.


Гьяси Зардес, 30 ёш

У МЛСнинг маҳаллий юлдузига айланди ва АҚШ терма жамоасига йўл олди, аммо уни мамлакат ташқарисида жуда кам одам танийди. Албатта, униниг фаолияти муваффақиятсиз кечмади, лекин Месси кўпроқ умид қилгани аниқ.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика