Latest news

09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  0 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  5 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  7 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  53 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   7 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  4 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  21

Лёв якуний рўйхатни эълон қилди: Сюрпризлар кўп! News

Лёв якуний рўйхатни эълон қилди: Сюрпризлар кўп!

Йоахим Лёв Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018га борадиган якуний таркибини эълон қилди.

Йоахим Лёвнинг бу галги қарорлари ҳам кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Кутилмаганда якуний рўйхатдан дарвозабон Бернд Лено, "Байер" ҳимоячиси Жонатан Та, "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане ҳамда ҳужумчи Нильс Петерсен тушиб қолди.

Йоахим Лёв Россияга олиб кетаётган уч нафар дарвозабондан иккитаси ўтган мавсумда ўйин амалиётисиз қолган Мануэль Нойер ва Кевин Трапп. Шунингдек, "Бавария"да асосан захирада ўтирган Себастьян Руди ҳам Россияга борадиган таркибда қолди. Лерой Санени якуний рўйхатга киритилмагани ҳақиқий сюрпризга айланди. Аммо Йоахим Лёвнинг бу қарорлари одатга айланган. 

Мисол учун, Лёв ўз вақтида Бундеслигада тўпурар бўлган ва "Байер"да порлаган пайти Кисслингни ЖЧ ва Европа чемпионатларига олиб кетилмаган. ЖЧ-2014да эса Подольскини таркибга киритилгани қаттиқ эътирозларга сабабчи бўлган. Ёки 2010 йилги мундиалдаги якуний таркиб бўйича Лёвга танқид тошлари жуда кўп отилган. Аммо якунда Лёв бу танқидларга натижа ва чиройли ўйин орқали жавоб қайтар. 

Лекин шунга қарамай Лёвнинг Трапп, Лено, Руди ва Сане бўйича чиқарган қарорлари немис матбуотини яна ларзага келтирди.


Германия терма жамоасининг ЖЧга борадиган якуний таркиби:

Дарвозабонлар:
Мануэль Нойер ("Бавария")
Марк-Андре тер Штеген ("Барселона", Испания)
Кевин Трапп (ПСЖ, Франция)

Ҳимоячилар:
Жером Боатенг ("Бавария")
Маттиас Гинтер ("Боруссия" Мёнхенгладбах)
Йонас Хектор ("Кёльн")
Матс Хуммельс
Йозуа Киммих (иккиси – "Бавария")
Марвин Платтенхардт ("Герта")
Антонио Рюдигер ("Челси", Англия)
Никлас Зюле ("Бавария")

Ярим ҳимоячилар:
Юлиан Брандт ("Байер")
Юлиан Дракслер (ПСЖ, Франция)
Себастьян Руди ("Бавария")
Леон Горецка ("Шальке-04")
Илкай Гюндоган ("Манчестер Сити", Англия)
Сами Хедира ("Ювентус", Италия)
Тони Кроос ("Реал", Испания)
Марко Ройс ("Боруссия" Дортмунд)
Месут Озил ("Арсенал", Англия)


Ҳужумчилар:
Томас Мюллер ("Бавария")
Марио Гомес ("Штутгарт")
Тимо Вернер ("РБ Лейпциг")

Rating: -76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика