Latest news

22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  29 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  2 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  23 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2

20 ёшида “Ордабаси”га йўл олган Одилбек Абдумажидов билан суҳбат News

20 ёшида “Ордабаси”га йўл олган Одилбек Абдумажидов билан суҳбат

Ўзбекистон U-23 термаси аъзоси Одилбек Абдумажидов фаолиятини Қозоғистон чемпионати иштирокчиси “Ордабаси” билан шартнома имзолади.

Футболчи куни кеча янги жамоасидаги илк учрашувини "Махтаарал"га қарши ўтказди. Ўйиндан кейин футболчи билан суҳбатлашдик. 

- Ўйин жуда яхши ўтди. Кучли ёмғир ва шамол остида кечди. Легионер сифатида ўйнаш бошқача бўларкан. Яхшироқ таассуротлар қолди. Бир сўз билан айтганда, дебютимдан қониқиш ҳосил қилдим. Кейинги ўйинларда ҳам жамоага ёрдам бериш истагидаман. 

- “Ордабаси”га ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Биласизми, “Металлург” билан икки йиллик шартномам бор. Бу ерга ижара асосида келдим. Бекободликлар билан Туркиядаги ўқув-йиғин олиб бораётган вақтимизда “Ордабаси”дан қизиқиш бўлди. Ўзаро гаплашган ҳолда янги жамоага ижара асосида ташриф буюрдим.

- Ўзбек клубларидан таклифлар бўлмадими?
- Юқорида айтганимдек, “Металлург” билан шартномам борлиги учун ҳам бошқа жамоалардан таклифлар бўлгани йўқ. Кейин мен ҳам бу ҳақида ўйлаётганим йўқ эди. 

- “Ордабаси”ни танлашингизга пул ҳам муҳим роль ўйнадими?
- Йўқ. Мен “Ордабаси”дан таклиф бўлганидан сўнг оила аъзоларим ва “Металлург” раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда бир қарорга келдим. Пул роль ўйнагани йўқ. Қолаверса, янги жамоамда катта маош олмайман. Европанинг бошқа кучли чемпионатларига йўл олишимга “Ордабаси” трамплин вазифасини ўтаб беради деган умиддаман. Худо хоҳласа, келгусида янада кучли жамоаларда ўйнаш имкониятига эга бўламан. 

- Жамоа ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?
- Бу йил жамоанинг асосий мақсади ёшлар билан яхши ишлаш ва иқтидорлиларни кашф қилиш экан. Ҳозирги кунда жамоа чемпионатдаги энг ёши ҳисобланади. Шу жиҳатлари ҳам менинг “Ордабаси”га ўтишимга бош омил бўлди. 

- Шу йил Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этади. Айтингчи, терма жамоа вазифани бажара оладими?
- Албатта. Бизда кучли футболчилар йиғилган. Ишонаманки, биз вазифани бажара оламиз. Мухлисларга ғалабалар тақдим қилиш истагидамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика