Latest news

08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   1 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  25 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  26 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20

2 ўриндиққа 3 одам News

2 ўриндиққа 3 одам

26 август санасида Тошкент шаҳрида футбол ва футзал ҳавоси билан яшайди.

Ўша куни Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида "Пахтакор" - "Машъал" ҳамда "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувлари бўлиб ўтиши керак. Бундан ташқари, худди шу санага Пролига 13-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Олимпик МобиУз" беллашуви белгиланган. Бонусига айнан 26 август куни "Ҳумо Арена"да футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги ҳам бўлиб ўтади. Бир кунда Тошкентда тўртта ўйин бўлиб ўтиши керак. "Пахтакор" ўз ўйинини "Жар" стадионида ўтказади, футзал "Ҳумо Арена"да, Пролига ўйини "Дўстлик" стадионида ўтказилади. Савол: "Бунёдкор" ўз ўйинини қаерда ўтказади? Женифер опа концерт бериб кетганларидан кейин "Бунёдкор" стадиони чими тамирга муҳтож (ваҳоланки ҳамон чимни ўзига келтириш учун ҳаракат бошланмаган ёки ҳаракат бошланган ҳаражат қилинмаяпти), ҳеч қанақасига футбол ўйнаб бўлмайди. "Қалдирғочлар" нима қилишади? "Дўстлик"да ҳам иккита "Олимпик"ни ўзаро баҳси бор. Олмалиқдаги стадион? ОКМК раҳбариятига бу борада савол билан мурожаат қилдик. Улар "Бунёдкор" - "Бухоро" ўйинини Олмалиқда ўтказиш ҳақидаги сўровга рад жавоб беришганини айтишди. Сабаби, стадион чимининг аҳволи ёмонлашгани ва асосийси эса ўша куни Олмалиқдаги стадионга ёндош худудларда Мустақиллик байрами тадбирлари бўлиб ўтиши керак экан.

У ҳолда "Бунёдкор" қайси стадионда ўйнайди? Ўзи бир кунда Тошкентда бир эмас, икки эмас, тўртта ўйин ўтказиш қанчалик тўғри? Шу учрашувларнинг ҳаммасини ёритишни хоҳлаган ОАВ вакиллари улардан фақат биттасини танлашга мажбур бўлиб қоладику, ходимлар бўлинган тақдирда ҳам бирданига тўрт ўйинга бўлишга етарли журналист, фотограф ва мобилографлар бўлмаслиги аниқ. Шахсий фикримча, "Бунёдкор" - "Бухоро" беллашуви бир кун кейинга кўчирилиши мумкин. Бошқачасига ҳаммаси атала бўлиб кетади. Ёшлигимизда учта ўриндиққа тўрт киши, кейинги босқичида иккита ўриндиққа уч киши мусиқа тугаганда ким биринчи ўтириб олишга ўйналадиган ўйин бўларди. 26 август кунги ўйиндан "Бунёдкор" ва "Бухоро" чиқиб кетадими шунда...

26.08.2025

"Пахтакор" - "Машъал", "Жар" стадиони

"Олимпик" - "Олимпик МобиУз", "Дўстлик" стадиони

БМБ - "Оил Стар", "Ҳумо Арена"

"Бунёдкор" - "Бухоро"???


Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +3   

Comments

+1   
21 aug 17:51:20
Abror_Tursunov
Yangi stadionda o'ynasin. Olimpiya shaxarchasidagi. Rostdan bitgan bo'lsa. Maydonini ham tekshirib oladi baxonada
   
21 aug 21:21:16
Адхамжон Низамов
Же Ло а ....ига тикиб кетди уйингохни.Нега ташкилотчилар жазоланмайди.Уйингохни таъмирлашни ушаларни буйнига куядиганлар кани.Хаммалари долясини олиб булганда..Эх,Узбекистон.
   
21 aug 19:25:36
Mahmud Ttww
Нега Бекободдаги стадиондан пфл фойдаланмайди, яхши ўйингоҳ эди бузилиб кетмаган бўлса агар.
   
21 aug 18:45:25
dessi anvar
оқтепа , обод , локомотив , янги тошкентта тайёр стадионлар бор мана сизга тўртта стадион
   
21 aug 18:09:52
Don K'arleon
Reply to comment by Abror_Tursunov
Yangi stadionda o'ynasin. Olimpiya shaxarchasidagi. Rostdan bitgan bo'lsa. Maydonini ham tekshirib oladi baxonada
Мана шу стадион ҳақида биронта журналист ёки спорт ичидаги одамлар лом-мим деб оғиз очишмаяпти. Карам шўрвами дейман-да, буёғи қурилишга ҳам котта окалар аралашган бўлса...
Шу стадион мавзуси ҳам худди МТЖ формаси каби ТАБУга айланди .
   
21 aug 18:05:37
Шухрат Эргашев
Шунча мусобакалар утиб кетди, буниси хам бир гап булар. Бунёдкор стадиони учун Жей ЛО консертидан тушган пулини хали хам санаб ётишган булса керак-да.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика