Испания клуби Азизжон Ғаниевга 4 йиллик шартнома таклиф қилди
28 may 2018 11:05
News
Испания клуби Азизжон Ғаниевга 4 йиллик шартнома таклиф қилди
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси легионерга айланиши мумкин.
Азизжон Ғаниевга Испаниянинг "Тенерифе" клуби 4 йиллик шартнома таклиф қилди, бу ҳақда championat.asia сайти хабар берди. Фақат испанлар Ғаниевни эркин агент сифатида ёки жуда кам пул эвазига ўз сафларида кўришмоқчи. Агар футболчи рози бўлса ҳеч қандай кўриксиз 4 йиллик шартнома таклиф этилган. "Насаф" эса айни пайтда молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда ва ўз етакчисини 1 миллион доллардан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
1912 йилда ташкил топган "Тенерифе" клуби айни пайтда Испания Сегундасида (Ла лигадан кейинги лига) иштирок этмоқда. Жамоани машҳур собиқ футболчи Хосеба Эчеберриа бошқариб бормоқда. Сўнгги бор клуб 2010 йилда Ла лигада иштирок этган.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments